ЭЗГУЛИККА ЙЎҒРИЛГАН ФАОЛИЯТ

Мамлакатимизда юз бераётган туб ўзгаришлар жараёнида касаба уюшмалари фаолияти ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Касаба уюшмаларининг саъй-ҳаракати билан ишчи-ҳодимларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, меҳнат ҳуқуқлари устуворлигига эришишда салмоқли натижаларга эришилди. Касаба уюшмаларининг маҳалла, оила ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланади. Бу эса ҳуқуқий-маърифий тадбирлар ташкил этиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Амалиётга жорий этилган ижтимоий шерикчилик тамойиллари амалда ўз самарисини бераётир. Тизимда, айниқса, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури ижросига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки унда ижтимоий-иқтисодий йўналишларга 27 миллион 160 минг сўм муқдоридаги маблағ йўналтириш кўзда тутилган. Ана шу маблағнинг тенг ярми жамоат ташкилотлари ҳиссасига тўғри келади.

Дастурда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, аҳлоқ ва меҳнаткашлар саломатлигини мустаҳкамлашга, уларни жисмоний фаолликка ундовчи тадбирлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратдик. Биргина “Саломатлик” спартакиадасида 600 нафардан зиёд, “Соғлом оила” спорт мусобақаларида 400 нафарга яқин ходимлар иштирок этди. Тармоқ ходимлари ўртасида ташкил этилган спорт – соғломлаштириш мусобоқасида 2500 нафардан зиёд тармоқ ҳодимлари қатнашгани ғоят қувонарли,албатта. Бундай фойдали тадбирларни ташкил этиш бйўича 102 та муассасада жамотчилик назорати ўрнатилди. Жамоаларда ташкил этилаётган гимнастика, оммавий юриш марафонларида эса 2000 нафардан ортиқ ходимлар муттасил иштирок этиб келмоқда.

Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш,жамиятда рўй бераётган ўзгаришлардан ўз вақтида хабардор бўлишда “Маънавият соатлари” тадбирларининг аҳамияти катта. Шу боис соҳада меҳнат қилаётган 4653 нафардан зиёд педагог ва ходимлар мазкур тадбирда фаол қатнашмоқда. Бу эса ёш авлодга таълим-тарбия беришдек шарафли ва эзгу фаолият билан машғул инсонларнинг манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётир.

 

Ботир Холиёров Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд тумани кенгаш раиси

Print Friendly, PDF & Email