
Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти касаба уюшмалари Федерацияси делегацияси Самарқанд касаба уюшмалари фаолияти билан яқиндан танишди.
Муносиб меҳнатга – муносиб муносабат тамойили ижросида ўзаро манфаатли ва амалий ҳамкорликнинг ўрни беқиёс. Ўзбекистон ва Россия мустақил касаба уюшмалари Федерациялари ўртасида тузилган ўзаро ҳамкорлик шартномаси доирасида бўлиб ўтган мулоқот ва тадбирлар самарали ва қизғин кечди.


Ўз сафига 6 минг нафардан зиёд аъзоларни бирлаштирган Самарқанд касаба уюшма ташкилотлари ижтимоий шерикчилик асосида меҳнаткашлар ва улар оила аъзолари манфаатларини муҳофаза этиб келмоқда. Вилоятда келишув ва жамоа шартномалари ижроси параметрлари 96 фоиздан ошиққа бажарилиб келинаётганлиги меҳмонлар томонидан алоҳида эътироф этилди. Яна муҳим жиҳатлардан бири, ишлаб чиқаришда рўй бераётган турли хил кўнгилсизликларнинг қисқаришига эришилаётганлигидадир. Эътироф этилганидек, кейинги уч йилда ишлаб чиқариш билан боғлиқ жароҳатланиш уч баробарга камайган. Бу эса иш берувчиларнинг меҳнат қонунларига, жамоат назорати талабларига тобора қаътийроқ амал қила бошлаганидан далолатдир.

Касаба уюшмалари кенгашида бўлиб ўтган учрашувда бирлашма кенгаши раиси С.Рафиков делегация аъзоларига амалга оширилаётган ишлар, келгуси режалар хусусида батафсил маълумот берди. Жамоат ташкилоти фаоллари ва ҳамкор касаба уюшма вакиллари мулоқоти умум эътирофда бўлган меҳнаткаш ва унга яратиладиган кафилликларга қаратилди. Шундан сўнг, Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ҳамда Санкт-Петербург ва Ленинград вилоят касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида уч йилга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди. Томонлар икки қадимий шаҳар ўртасида дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, туризм, маданий алоқалар доирасидаги ишларни кучайтиришга келишиб олишди.
Кўхна ва навқирон Самарқанд сафаримизга алоҳида мазмун бахшида этди. Биз бу ерда алоқаларимизни янада мустаҳкамловчи муҳим ҳужжатни ҳам изоладик, дейди Санкт-Петербург ва Ленинград вилоят касаба уюшмалари Федерацияси раиси, делегация раҳбари Владимир Дербин. Мафтункор бу гўша билан бизнинг диёримизга тўғридан тўғри авипарвозлар йўлга қўйилган. Бу ҳам бизнинг ҳамкорликдаги ишларимизни ривожлантиришга хизмат қилади. Биз туризм, маданий ва меҳнат муҳофазаларида тажрибаларимизни умулаштиришга ҳаркат қиламиз. Борди- келдини кучайтириш бош мақсадимиздир.
Меҳмонлар бирлашма кенгашида ўзбек миллий таоми палов тайёрлаш жараёнларини кузатишди ва Самарқанд шаҳридаги маданий мерос объектлари, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.
Р.Абдуллаева, Ташкилий ишлар бўлими мудири
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: