
Самарқанд шаҳридаги Ёшлар маркази биносида «Ishonch» ва «Доверие» газеталари кунлари бўлиб ўтди.
Тадбирда «Ishonch» ва «Доверие» газеталари бош мухаррири Хусан Эрматов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков, тегишли ташкилотлар раҳбарлари, зиёлилар, газетхонлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда касаба уюшмалари фаоллари иштирок этди.



«Ishonch» ва «Доверие» газеталарининг доимий мухлиси “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар, бунёдкорлик ишлари ҳамда касаба уюшмалари ҳаётида бўлаётган ишларни ёритишда газеталарнинг ўрни нихоятда ортиб бораётганлигини таъкидлаб ўтди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: