ХОДИМЛАР МАЛАКАСИ ОШИРИЛДИ

Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси қошида ташкил этилган “Самарқанд касаба зиё” ўқув маркази томонидан жорий йилнинг 12-22 ноябр кунлари Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тармоғига тегишли вилоят Статистика бошқармаси, вилоят Почтаси, вилоят Касб-ҳунар таълим бошқармаси, Истемол товарлари, хизмат кўрсатиш ва савдо ходимлари касаба уюшмаси тармоғига тегишли вилоят Уй-жой ва коммунал хўжалик хизмат кўрсатиш бошқармаси, вилоят Сувоқова ДУК меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги ходимлари ҳамда меҳнат муҳофазаси вакилларининг ўқувлари ташкил этилди.

Ўқувлар давомида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири У.Каримов, бўлим етакчи мутахассиси М.Сатторов, ўқув маркази директори ўринбосари Б.Тошевлар томонидан ўқув маркази ўқув дастурига асосан ишлаб чиқаришда техника хавфсизлиги, ишчи ва ходимларнинг меҳнат муҳофазаси ҳамда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқига оид қизиқарли мавзуларда маърузалар ўқилиб, намойиш этилган фильмлар ва слайдлар асосида амалий машғулотлар ўтказилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган ўқувлар якунида тест синовлари асосида иштирокчиларга “Самарқанд касаба зиё” ўқув марказининг Сертификатлари топширилди.

М.Саттаров, вилоят касаба уюмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши етакчи мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email