Сарҳисоб

Бешта устувор ташаббус – ёшлар маънавий камолоти таянчи.

Ёшларга оид давлат сиёсатида – ҳар томонлама етук, билимли, интелектуал салоҳиятли авлодни улғайтириш бурч сифатида белгилаб берилган. Улғайиб келаётган авлод камолотини таъминлашда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишларини ошириш ва хотин қизлар бандлигини таъминлаш бўйича, бешта устувор ташаббус ижросини таъминлаш орқали амалга ошириб келинмоқда.

Белгиланган вазифалар ижроси доирасида, вилоятдаги 3200 дан ортиқ корхона ва ташкилотларда ташкил этилган “Маънавият соатлари”да ташаббус мазмун моҳияти кенг тарғиб қилинди. Вилоят касб-ҳунар таълим ҳудудий бошқармаси, ёшлар иттифоқи ижроия қўмитаси билан ҳамкорликда “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танлови ўтказилиб, ёшларнинг интелектуал изланиши 11 та номинация асосида баҳоланди. Танловнинг вилоят босқичида 357 нафар ёшлар ўз имкониятларини намойиш этишга мушарраф бўлишди.

Ўтган фурсат мобайнида жамоа шартномалари ва келишувлар орқали 1176 нафар ишловчи ёшларнинг туризм йўналишидаги саёҳатларини ташкил этдик. 697 нафар ёш кадрларга юртимиздаги тарихий шаҳарлар, муборак қадамжолар билан танишиш иконияти яратиб берилди.

Маълумки, касаба уюшмалари томонидан изланувчан, иқтидорли ёшларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиб келинаётир. Самарқанд давлат унверситети педагогика факультети 2 босқич талабаси Сумбула Раҳимова касаба уюшмалари стипендияси билан тақдирланди. Ўтган олти ой давомида бу иқтидорли қиз энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдоридаги рағбатлантирувчи маблағ билан таъминлаб келинди. Тошкент ахборот технологиялари унверситети Самарқанд филиали лобаранти Зуҳра Дўстова алоҳида қобилияти учун “Чинобод” сиҳатгоҳида бепул дам олдирилди. Тармоқ касаба уюшмалари томонидан ташкил этилган маданий – маърифий тадбирлар, учрашувларда 1576 нафардан ортиқ ёш ишчи ходимлар иштироки таъминланиб улар кўтариган масалалар ечимига эришилди.

“Касаба уюшмалари болаларга” акцияси доирасида 600 нафар “меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари Самарқанд шаҳридаги маданият – истироҳот боғларида маданий ҳордиқ олишди. 100 нафар ёшларга бадий адабиётлар туфҳа этилди. Болаларга оид саъна муносабати билан 98 нафар чин етим, 67 нафар кам таъминланган оилалар фарзандлари ўқув қуроллари билан таъминланди.

Ватан олдидаги бурчини ўташга йўл олган бўлғуси аскарларнинг 2500 нафарига шахсий гигиена воситалари туфҳа этилди. 125 нафар уйда ўқитиладиган ногирон болаларга ўқув қуроллари, 4 нафарга кийим кечаклар олиб берилди.

Ёшларни турли спорт тадбирларига жалб этган ҳолда чиниқтириш диққат марказимизда бўлиб келди. Касаба уюшмалари томонидан ўтказилган “Спорт мустаҳкам оиламиз пойдевори” шиори остида ўтган оилавий спорт мусобақаларининг қуйи босқичида 320 оила, вилоят босқичида 15 оила вакиллари иштирок этишди. Анъанавий аёллар спартакидасида эса 224 нафар хотин-қизлар спортнинг етти турида ўз қобилиятларини синовдан ўтказишди.

Муҳим ташаббус доирасида йил давомида 957 та маданий-маърифий, 700 та спорт тадбирлари ташкил этилди. Ёшларимиз 45 маротаба театр томошаларига, 456 та бадий ва ҳужжатли киноларга таклиф этилди.

Акбар Абдуасидов, Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси.

Print Friendly, PDF & Email