ХАЛҚ ИШОНЧИ – МАСЪУЛИЯТ

Мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашларга сайловлар ниҳояланмоқда.

Фуқароларимиз эл – юрт манфаати учун жон куйдирадиган инсонларни ўзлари танлаб олишди. Ана шундай элимизнинг фидоий фарзандлари орасида Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков Абдугафарович ҳам ўрин олган.

Самарқанд шаҳридаги 6 – Меҳробод сайлов округидан депутатликка номзоди кўрсатилган фуқаролар орасидан “Миллий тикланиш” партияси вакили, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков энг кўп овоз тўплаб, вилоят кенгаши депутатлигига сайланди.

Халқимиз ишончи ва меҳрига сазавор бўлган Сухроб Рафиковга омад тилаймиз!

Print Friendly, PDF & Email