
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ходимлари “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” шиори остидаги тадбирлар режаси асосида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги муносабати билан, Самарқанд вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилган, хизмат даврида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимларининг хонадонларига ташриф буюрди.
Тадбир давомида хизмат даврида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимларининг 10 нафар оила аъзоларига вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан 500,0 (беш юз) минг сўмдан моддий ёрдамлар кўрсатилиб, ҳолидан хабар олинди.
Ф.Раззақов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши бўлим мудири
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: