ХИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасида Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши раиси Д.Мустафақулова ва бошқарма ходимлари касаба уюшмаси раиси О.Юсупов томонидан 2019 йил якунлари бўйича ҳисобот тинглови ўтказилди.

Ҳисобот тингловида бошқарма ходимлари касаба уюшмаси раиси О.Юсупов томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берилиб келгусида амалга оширилиши устувор вазифаларни белгилаш ва бўлиб ўтадиган ҳисобот сайловларни ошкоралик ва очиқлик тамойиллари асосида олиб борилиши юзасидан тушунтириш берилди.

Шунингдек, ҳисобот тингловида бошқарма ҳодимлари касаба уюшма фаолиятини белгиланган ягона молиявий Низомга қатъий риоя қилган ҳолда ҳисоботлар олиб борилиши, давлат дастурлари ижроси ва юқори орган қарорлари ижроси муҳокама қилинди.

Ж.Очилов, Масъул ташкилотчи

Print Friendly, PDF & Email