
Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг VIII-Мажлиси ва 17-Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни касаба уюшмалари Бирлашма кенгаши раиси Сухроб Рафиков олиб борди.
Унда Бирлашма кенгаши аппарат ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, туман ва шаҳар кенгашлари раислари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган Бирлашма кенгаши раиси Сухроб Рафиков 2019 йил йил якунлари ҳамда 2020 йилги устувор вазифаларга тўхталиб ўтди. Жумладан йил давомида касаба уюшмалари тизимида фаолият юритаётган туман, шаҳар кенгашлари ва бошланғич ташкилотларда жамоа шартномаларини муҳокамаси жойларда ўз вақтида ўтказилиши, меҳнат муҳофазасига оид қонунчилик ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши, жисмоний ва юридик шахсларни мурожжатларини ўз вақтида кўриб чиқилиши, “Фаол инвес¬тициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастурини бажарилиши,Ёшлар масалалари билан ишлаш, болаларни ёзги дам олдириш оромгохларини мавсумга тайёрлаш, касаба уюшмаларининг ҳисобот сайлов йиғилишига тайёргарлик кўришида олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўз юритди.
Йиғилиш якунида кўрилган масалалар бўйича маъсулларга тегишли топшириқлар берилиб, бу тўғрисида қарорлар қабул қилинди.
Р.Абдуллаева, Бирлашма кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: