
Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2020 йил 23 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари т ўғрисида»ги Қонунини амалиётга тадбиқ этиш бўйича тарғибот ўтказиш ҳақида»ги 8-сонли мажлис қарорини ижросини таъминлаш юзасидан 28 январ куни Нарпай туман тиббиёт бирлашмаси залида учрашув бўлиб ўтди.


Тадбирда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, вилоят касаба уюшмаси вакили, туман касаба уюшма қўмита раислари, цех ва гурух ташкилотлари раислари иштирок этди.
Вилоят касаба уюшмалари вакили М.Бобоёров, таълим ,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси раиси М.Жумаевлар тадбир иштирокчиларига «Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонунини мазмун моҳияти, янги Қонунни амалиётга тадбиқ этилиши бўйича батафсил маълумотлар бериб ўтди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: