ҲИСОБОТ-САЙЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Самарканд шахар кенгаши тизимидаги Самарқанд Ветернария Медицинаси Институтида белгиланган график асосида ҳисобот-сайлов ва жамоа шартномалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоят бўйича массъул ташкилотчиси Нормурод Ражабов, шаҳар кенгаши раиси Рустам Валиев, Самарқанд Ветернария Медицинаси Институти ректори ва ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда 2019 йилда Жамоа шартномаларининг бажарилиши юзасидан иш берувчи ҳамда касаба уюшма қўмитаси раисларининг ҳисоботлари эшитилди.

Шундан сўнг бошланғич касаба уюшмаси қумитасининг барча аъзолари ва ходимлари иштирокида Конференция бўлиб ўтади. Конфренсияда 5 йил давомида бажарилган ишлар юзасидан ҳисоботлари тингланди ва бошлангич қумита раиси, тафтиш комиссия раиси ва аъзолари сайлаб олинди.

Р.Валиев, агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши раиси.

Print Friendly, PDF & Email