СПОРТ САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Тойлоқ тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида, Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тойлоқ туман кенгаши ҳамкорликда аёллар ўртасида, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спорт мусобақалари ташкил этилди.

Тадбир очилиш маросимида сўз олган туман Адлия бўлими бошлиғи Азамат Ғафоров, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тойлоқ туман кенгаши раиси Қобил Собировлар аҳоли, айниқса хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни оммавий спортга жалб этиш орқали саломатлигини янада мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот бериб мусобақа иштирокчиларига омадлар тилади.

Мусобақада икта жамоа Мактабгача таълим бўлими ходимлари ва Халқ таълими бўлими ходимлари тўртта шарт бўйича чаққонликларини намойиш этишди. Мусобақани туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими мутахассисларидан иборат ҳакамлар бошқариб борди.

Мусобақа якунларига кўра умумжамоа ҳисобида туман халқ таълими бўлимининг “Педагоглар” жамоасининг қўли баланд келди.

Мусобақа ғолибларига таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши томонидан диплом ва совғалари топширилди.

Қ.Собиров, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тойлоқ туман кенгаши раиси.

Print Friendly, PDF & Email