ҲИСОБОТ САЙЛОВИ

Жорий йилнинг 12 март куни Нарпай туманида 13-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси И.Рахимов ва таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд туман кенгаши раиси Б. Халияров, Нарпай туман кенгаши раиси М. Жумаевлар иштирок этдилар.

Йиғилишда қўмита раисининг 5 йиллик ҳисоботи тингланди ва қўмитанинг ҳисобот давридаги фаолияти қониқарли деб топилди. Ҳисобот-сайлов йиғилишида бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси этиб бир овоздан Мелиқулов Шавкат қайта сайланди.
Шунингдек, мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонуни мазмун-моҳияти йиғилиш қатнашчиларига тушунтирилди.

М.Жумаев, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Нарпай туман кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email