
Жорий йилнинг 13 март куни Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳридаги “Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби” спорт залида Самарқанд шаҳри худудидаги 4-округи ва 6 – Мехробод сайлов округи маҳаллаларидаги 2003-2005 йилларда туғилган болалар ўртасида “Футболимиз келажаги” спорт мусобақалари ўтказилди.


Ушбу тадбирда Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раисининг ўринбосари Бекзод Ўролбоев барча спорт иштирокчиларини тобора яқинлашиб келаётган “Наврўз” байрами билан табриклаб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади.
Ушбу спорт мусобақаларида махалалардан 10 жамоа, 84 нафар болалар иштирок этишди.
Мусобақалар жуда қизиқарли ва баҳсларга бой ўтказилди. 1-ўринни 6-Мехробод округи Маданият махалласи жамоаси 1-ўринни эгаллади. 2-ўринни 4-округи Шарқ махалласи жамоаси, 3-ўринни 4-округ Фидоийлар махалласи жамоаси қўлга киритдилар.
Ғолиб ва совриндорлар Самарқанд вилояти ксасаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан эсдалик совғалар ва дипломлар билан тақдирланди.
Б.Турабов, Масъул ташкилотчи
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: