ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2020 йил 31 мартдаги №18-47- “с” сонли “Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ва мавжуд муаммоларини ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон шаҳрида шаҳар ҳокими Г.Алимова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари М.Нуруллаева, Таьлим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси шаҳар кенгаши раиси У.Қиличовлар иштирокида икки нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга замонавий тикув машиналари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email