
Президентимиз ташаббуси билан “Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар”ни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши мутасаддилигидаги республика ишчи гуруҳи томонидан уйма-уй юриш чоғида Самарқанд вилоятидаги 1096 та маҳаллада истиқомат қилаётган 5305 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва нотинч хотин-қизларнинг оилалар аҳволи ўрганилди. Аёлларнинг кундалик турмушида дуч келаётган 6478 та муаммолари аниқланди.


Қишлоқ аёлини бугун нима қийнаяпди, унинг рўзғори, кўнгли бутунми, хаётдан розими? Ўз муаммолари қаршисида ёлғизланиб қолмаганми, деган саволларга ойдинлик киритилди. Аксар аёлларни уй-жой билан таъминланмаганлик, яшаб турган хонадонларини таъмирлаш ишлари қийнаб келаётганлигига аниқлик киритилди. Саломатликларини тиклаш, иш билан таъминланиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида бўлганлар ҳам оз эмас. Кейинги ўринларда маиший техникага эҳтиёжмандлар, моддий ёрдамга муҳтожлар, коммунал соҳадан қарздорлигини узолмаётганлар ва бошқа бир қатор муаммоларга дуч келаётганлар бор. Шакллантирилган муаммолар манзилли чора-тадбирлар дастурга киритилиб ҳал этилмоқда.


Вилоятимизнинг шаҳар ва қишлоқларида яшовчи 198 нафар аёллар яшаш уйларининг таъмирга муҳтожлиги, бу юмушни ўзлари уддалай олмасликларини билдиришган, Касаба уюшмалари томонидан хотин-қизларга давлатимиз томонидан уларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилганли, хар бир инсонни рози қилиш асосий вазифа эканлигини билдирди ва қилинаётган ишларнинг давоми сифатида биринчи навбатда 100 тонна цемент, 3000 дона шифер, 100 куб метр тахта ва бошқа қурилиш жиҳозлари олиб берилди. Бу хонадонларда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Бундан ташқари уй-жойга муҳтож хотин қизлар муаммолари ҳам ҳамкорлик асосида ҳал этилаётир.
Каттақўрғон туман ҳокимлиги ва касаба уюшмалари келишувига мувофиқ ўн нафар оила соҳибаларига янги уй қуриб бериладиган бўлди.
Ўз уйига эга бўлмаган аёллар учун “Тарнов” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Жўрабоши қишлоғида 3 хонали 10 та наъмунавий нусхадаги замонавий уй-жойлар қад ростлайди, Ушбу бунёдкорлик ишларига 1,5 миллиард сўм миқдорида маблағ сарфланади. Янги уйларга кетадиган сарф – харажатлар касаба уюшмалари ва маҳаллий буюджет маблағлари эвазига қопланиши кўзда тутилган. Пойдевор қўйилиб ишлар бошланиш арафасида.
Каттақўрғонда аёллар муаммоси изчил ҳал этилаётганлиги таҳсинга лойиқ. Туманда ўтган фурсат 176 нафар хотин-қизлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. 27 нафар аёллар иккинчи мутахассисликка ўқитилиб бандлиги таъминланган. 16 нафар ҳуқуқбузарлик содир этган хотин-қизларга ҳомийлар бириктирилган. Хуллас, аёллар кундалик турмушда дуч келаётган муаммоларга ўз фурсатида барҳам берилмоқда.
Жомбой туманида ҳам 8 та хонадон касаба уюшмалари кўмагида таъмирлаб берилади.
Олис Пахтачи туманида яшовчи хотин – қизлар ҳам бир қатор муаммоларни билдиришган эди. Айниқса уй-жойни таъмирлашга эҳтиёж сезаётганлар анчагина. Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган 29 хонадонда таъмирлаш, бутлаш ишларига кўмаклашиш режалаштирилган. Бу хонадонларни тартибга келтиришга 103 миллион 800 минг сўмлик маблағлар ажратилди.
Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган 100 яқин хонадон бекалари тикув машинаси орзусидалиги аёнлашди. Уларнинг бу талаби қондирилди.
Нурободлик беш нафар чеварга аталган замонавий тикув машиналари ўз эгалари қўлига туман ҳокими Ф.Зоиров иштирокида етказилди. Синовли дамларда ҳар бир хонадонни назардан қочирмаётган туман раҳбари барча тикувчиларга касаначилик асосида иш юритиш, мўмай даромад олишга кўмаклашишга астойдил киришган.
Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бу ғамхўрликка муносиб меҳнат билан жавоб бериш керак, – деди ҳоким чеварлар билан учрашувда.
Орзуси ушалган Сарвиноз Ражабова, Фароғат Каримова, Муҳайё Хўжақуловалар ишончни оқлашга давлатимиз бу ғамхўрлигидан унумли фойдаланишга астойдил интилиш истагини билдиришди.
Қишлоғимиз обод бўлди. “Обод қишлоқ” дастури асосида кўчаларимиз равон ва шинам. Ана шундай гўзал гўшада ишсиз, уйда ўтирганимдан азобланардим, – дейди “Гирдиқўрғон” маҳалласида яшовчи Меҳробод Очилова.- Энди қўлимдаги гулдай ҳунарни ишга солиш имконияти бор. Маҳалламиздаги қизларга тикиш-бичишдан сабоқ бериши ҳам кўнглимга тугиб қўйганман.
Ургут тумани тўн тикиш бўйича етакчилардан ҳисобланади, бу анъаналарни давоми сифатида 50 нафар хотин қизларни иш билан таъминлаш борасида 5 нафар устозлар кўмагида ишлар бошлаб юборилган.
Пайариқ туманидаги 65 та маҳалладаги 430 та кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар аҳволи ҳам ўрганилган эди. Бу хонадонларда истиқомат қилаётган 12 нафар аёл тикувчи бўла туриб ишсиз экан. Улар тикув дастгоҳи бўлса ўз оиласига ҳам ён атрофдагиларга ҳам фойдаси тегишини билдиришганди. Пайариқлик аёлларнинг бу талаби ҳам қондирилди. Туманнинг турли ҳудуларида яшовчи ҳунарманд аёлларга касаба уюшмалари вакили ва туман ҳокими Д.Мусинов замонавий тикув машиналарини етказиб беришди.
Қўшроботлик уч нафар хотин қизларга ҳам тикиш машинасини етказиб бердик, – дейди таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қўшробот туман кенгаши ҳисобчиси Мавжуда Хасанова.- Уларнинг барчаси туман ҳокимлиги кўмагида касаначилик асосида фаолият юритадиган бўлди.


Ишчи гуруҳи ўрганишларда 41 хонадонда газ плиталари, 30 хонадонда газ балони, 4 оила эса телевизор, 4 оила музлатгичга муҳтожлигига ҳам аниқлик киритилди. Бу истаклар ҳам амалга ошди.
Каттақўрғон туман Валижон маҳалласида яшовчи Шаҳрибону Қаюмова.- Электр энергиясидан вақтида тўлов қила олмаганлиги боис 1 миллион 435 минг сўм қарзни тўлаб берилди.
Дастурга мувофиқ 3 оилага иссиқхона қурилиши, 7 оилани қора мол билан таъминлаш, бир нафар аёлга сартарошхона очилишига кўмаклашиш режалаштирилган, вилоятимизда янги иш жойларини яратиш борасида бизнес режалар асосида ишлар бошлаб юборилди, Карантин шароитига қарамасдан белгиланган вазифани ўз фурсатида амалга ошириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Муайян вақт талаб қилинадиган юмушлар устидан касба уюшмаларининг қаътий назорати ўрнатилган. Президентимиз топшириғи бекаму кўст адо этилиши муқаррарлиги таъминланмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: