
Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси тизимида фаолият кўрсатаётган Самарқанд йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонасида бугунги кунда 380 нафарга яқин ишчи ходимлар меҳнат қилиб келмоқда.
Корхона барча эхтиёт чораларини кўрган холда СOVID-19 коронавирус пандемияси шароитида ҳам ишлаб чиқариш суратларини 2-3 баробарга ошириб бажаришга эришмоқда.

Корхона бош пудратчи сифатида Самарқанд халқаро аэропорти қурилишини амалга ошириб келиш билан биргаликда, бугун ўз ҳисобидан Оқдарё дарёси устидан вилоятнинг Жомбой, Оқдарё туманлари ҳамда Самарқанд шаҳри маҳаллаларини бир-бири билан боғловчи кўприк қурилишини бошлаб қисқа 2 ой муддат ичида узинлиги 80 метрлик кўприкнинг 70 фоизлик ишларини якунланди. Насиб этса, яни бир ой муддат ичида ушбу кўприк қурилишини ниҳоясига етказиб, халқимизга Президентимиз номидан тапширамиз дейди, корхона раҳбари Муродхон Хаджиханов.
Сирожиддин Иззатуллаев,
Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилояти ташкилотлари бирлашган қўмитаси раиси.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: