АЁЛ РОЗИ БЎЛСА

Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш давлатимиз томонидан устувор вазифа сифатида белгиланган. Президентимиз топшириғи асосида Ўзбекиситон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳам Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Муаммоларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар дастури тузилиб ижроси таъминланмоқда. Самарқанд вилоятининг барча туман ва қишлоқларидаги аёллар бандлигини таъминлаш, уларни моддий ва маънавий томондан қўллаб қувватлаш ишлари тизимли давом эттирилмоқда.

Яқинда Тайлоқ туманидаги хотин-қизларимизни бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш мақсадида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тайлоқ туман кенгаши, туман ҳокимлиги ҳамкорлигида маҳаллалардаги хотин-қизларнинг 6 нафарига тикув машинаси ва 2 нафарига кир ювиш машиналари, бепул карантин қойидаларига амал қилган ҳолда топширилди.

Print Friendly, PDF & Email