Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш” бўйича Касаба уюшмалари Федерацияси мутасаддилигида тузилган Республика Ишчи гуруҳи март ойида Самарқанд вилоятида бўлиб, турмуш шароити оғир бўлган хотин-қизларнинг аҳволини ҳар бир маҳалла бўйича аниқ таҳлил қилган ҳолда уйма-уй юриб ўрганилиб, шу асосида аниқ дастурлар ишлаб чиқилган эди.
Биргина Жомбой туманидаги 236 та хонадонлардаги муаммолар ўрганилган ва шу асосида аниқ чора-тадбирлар дастури тасдиқланган.
Жомбой туманида Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кеншгаши томонидан тасдиқланган дастурлар ижросини таъминлаш борасида хотин-қизларга амалий кўмак бермоқда.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Сухроб Рафиков, вилоят депутатлари Ўктам Саидмурадов ва Хайдар Ураковлар дастурга киритилган Жомбой туманидан оилавий тадбиркорлик тикувчилик билан шуғулланиши ўзини бандлигини таъминлаш истагини билдирган 6 нафар хотин-қизларнинг хонадонларида бўлишиб, аёлларимизга тикув машиналари карантин қоидаларига амал қилган ҳолда топширишди.
Кам таъминланган, эҳтиёжманд аёлларимизни оғирини енгил қилиш мақсадида Жомбой туманидаги 13 нафар хотин-қизларга кир ювиш машинаси, 9 нафарига газ плита ва газ баллон, 3 нафарига газ плита, 4 нафарига телевизор, 1 нафарига музлатгичлар карантин қоидаларига қаътий амал қилган ҳолда топширилди.
Аёлларимиз бундай ғамҳўрликлардан мамнун эканликларини ва шукроналикларини билдиришди.
Акбар Абдусаидов, вилоят касаба уюшмалари раиси ўринбосари, ёшлар бўйича маслаҳатчиси.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: