Ҳисобот-сайлови

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд туман кенгаши томонидан 2015-2020 йиллар давомида олиб борилган ишлар тўғрисида ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференция ZOOM дастури асосида онлайн шаклда ўтказилди. Кун тартига туман кенгаши ва тафтиш комиссияси ва вилоят конференциясига делегатлар сайлови масалалари кўриб чиқилди. Конференцияда туман кенгаши раиси Салим Жалоловнинг 5 йил давомида тармоқ касаба уюшмаси туман кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Делегатлар томонидан туман кенгаши раисини ҳисоботи қониқарли деб топилиб, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд туман кенгаши раислигига Салим Жалолов қайта сайланди.

Print Friendly, PDF & Email