
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида, касаба уюшмаларининг 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар ва 2021 йилдаги вазифаларга бағишланган Мажлиси ҳамда 2-раёсат йиғилиши онлайн тарзда бўлиб ўтди. Йиғилишни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Бекзод Уролбоев олиб борди.

Йиғилишда раёсат аъзолари, бирлашма кенгашининг бўлим мудирлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, туман ва шаҳар кенгашлари раислари ҳамда йирик бошланғич ташкилотлар раислари иштирок этди.

Йиғилишда бирлашма кенгаши Молия бўлими, Ижтимоий суғурта бўлими, Ижтимоий ҳимоя бўлими, Маданий маърифий ва спорт ишлари бўлимларининг вилоят касаба уюшмалари, туман ва шаҳар кенгашлари тизимида 2020 йил давомида олиб борилган ишлар тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Шундан сўнг вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Бекзод Уролбоев тармоқлар тизимидаги ишловчи ходимларнинг ижтимоий химоясини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ва келгусидаги вазифалар тўғрисида тўхталиб, вилоятдаги туман ва шаҳар кенгашларининг 2020 йил давомида касаба уюшмаси аъзолик бадаллари тушуми режаси бажарилиши, нодавлат секторидаги корхона ташкилотларни касаба уюшмаси хизматига олиниши, юқори ташкилотлар қарорлари бажарилиши талаб даражасида эмаслигини билдириб келгусида иш фаолиятини яхшилаш юзасидан аниқ топшириқ ва вазифалар белгилаб берди.
2020 йил давомида раёсат йиғилишидаги масалалар ижросини бажарилишида сусткашликка йўл қўйган туман ва шаҳар кенгаши раислари фаолиятга ҳам холис бахо берилди. Кун тартибидан ўрин олган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Н.Ахмедова, ташкилий ишлар бўлими етакчи мутахассиси.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: