
Жорий йил 03 февраль куни Самарқанд шаҳри, М.Улуғбек кўчаси, 42 уйда Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлар касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимига қарашли Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган бошланғич ташкилотлари вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг мурожатномаси, Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва шунга доир бошка ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлардаги янгиликлар, иш берувчилар томонидан ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларига чалиниши олдини олиш, жамоа шартнома талаблари бажарилишига қаратилган семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппарати меҳнат инспекциясининг Самарқанд вилояти бўйича меҳнат техник инспектори У.Каримов, Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ғ.Рустамов, касаба уюшмалари туман ва шаҳар кенгашлари раислари, тизимга қарашли бошланғич ташкилотларнинг касаба уюшма қўмита раислари иштирок этишди.

Маърузачилар томонидан 2020 йил 29 декабр куни муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқи ва Парламентга йўллаган мурожатномаси юзасидан I.Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, II. Қонун устиворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, III. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш, IV. Ижтимоий соҳани ривожлантириш, V. Хавфсизлик миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий рухдаги ташқи сиёсат юритиш давлат дастурлари, Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунлари, шунга оид бошқа қонун ости ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлардаги янгиликлар, жамоа шартномаси ҳақида қисқача маълумот, жамоа шартномасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимини шакллантириш асослари, жамоа шартномасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимига киритиладиган масалалар – меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Битим, ходимларга бепул бериладиган махсус кийим, пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари, меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш, ходимларни дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш, ходимларни меҳнат муҳофазаси соҳасида ўқитиш (малакасини ошириш), жамоа шартномасига иловалар юзасидан тадбир иштирокчиларга батафсил тушунчалар берилди.
Жараён ўзаро фикр-мулоҳазалар, савол-жавобларга бой тарзда ўтди.
Усмон Каримов
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси
меҳнат инспекциясининг Самарқанд вилояти бўйича
меҳнат техник инспектори
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: