
Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан 2021 йилда вилоятимизнинг 5 минг нафардан ортиқ ишчи-ходимлар ва уларнинг оила-аъзоларини соғломлаштириш режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108 сон Фармонининг 9-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Раёсатининг 2020 йил 14 декабрдаги «Халқ таълими тизимидаги муассасаларда меҳнат қилаётган ходимларни санаторийларда соғломлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги 54-қ/қ сонли, 01-16 «с» сонли қўшма қарори ижросини таъминлаш ҳамда Халқ таълими тизимида самарали меҳнат қилиб келаётган ходимларни, жумладан, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари ва методистлари, умумтаълим муассасалари директорлари ва ўқитувчиларини санаторийларда соғломлаштиришга бўлган эътиборни янада кучайтириш мақсадида, вилоятнинг туман ва шаҳарларида яъни, Халқ таълими тизимида фаолият юритаётган 628 нафар ўқитувчи-мураббийларни бепул соғломлаштириш кўзда тутилган.
Жорий йилнинг январ ойида 8 нафар ўқитувчи ва мураббийлар касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда бепул соғломлаштирилди.
Санаторийларга йўлланма билан бориб, дам олиш ва саломатликни мустаҳкамлаш муддати 10-12 кундан иборат бўлиб, дам олувчи томонидан санаторийда яшаш, овқатланиш ва даволаш муолажаларига қўшимча ҳақ тўланмайди.
Жорий йилда касаба уюшмалари тизимидаги қуйидаги санаторийларда соғломлаштириш йўлга қўйилди:
1. “Абу Али Ибн Сино” санаторийси асаб тизими, юрак-қон томир, таянч-харакати, тери касаликлари;
2. “Ботаника” санаторийси юрак-қон томирлари, асаб тизимлари, ошқозон-ичак йўллари касалликлари;
3. “Бўстон” санаторийси юрак-қон томирлари, асаб тизимлари, гинекология, урология, ҳаракат-таянч аъзолари касалликлари;
4. “Зомин” санаторийси бронхиал астма, нафас олиш аъзолари ва асаб тизими (функционал) касаликлари;
5. “Қашқадарё соҳили” санаторийси қон-томир , харакат-таянчтизими, асаб, овқат хазим қилиш аъзолари ва гинекологик касалликлари;
6. “Косонсой” санаторийси юрак-қон томирлари, ошқозон-ичак, харакат-таянч, асаб, гинекология, қандли диабет касалликлари;
7. “Кўҳинур” санаторийси неврологик, кардиологик, гинекология, урология, эндокринология, асаб тизими ва ҳаракат таянч каслликлари;
8. “Оқтош” санаторийси нафас аъзоларининг (туберкулёзга алоқадор бўлмаган) носпецифик касаликлари;
9. “Ок-Тош Шабода” санаторийси нафас аъзоларининг носпецифик этиологияли (туберкулёзга алоқадор бўлмаган), алергигик касалликлар;
10. “Олтинсой” санаторияси юрак-қон томир, харакат-таянч аъзолари, асаб тизими, урологик ва гинекологик касаликлари;
11. “Ситораи Мохи Хоса” санаторияси буйрак, асаб ва таянч-ҳаракат тизими, овқат хазм қилиш органлари, ошқозон ва ичакларни ювиш, гинекологик чайиш касалликлари;
12. “Турон” санаторияси юрак-қон томирлари, асаб тизими, урологик ва гинекологик касалликлар;
13. “Термиз Марвариди” санаторийси кардиология, неврология, харакат-таянч тизими касалликлари;
14. “Умид Гулшани” санаторийси кардиология, неврология, харакат-таянч тизими касалликлари;
15. “Хавотоғ” санаторияси кардиология, неврология, харакат-таянч, ошқозон-ичак тизими касалликлари;
16. “Хўжаипок” санаторийси сурункали неврологик, кардиологик, харакат-таянч, гинекологик ва урологик касалликлри;
17. “Чимён” санаторияси асаб тизими, юрак-қон томир, таянч-харакати, ҳамда гинекология, урология касалликлари;
18.“Чинобод” санторияси овқат хазм қилиш органлари, эндокринология ва гинекология касалликлари;
19. “Чортоқ” санаторийси юрак-қон томир, овқат хазм қилиш ва харакат-таянч аъзолари, асаб тизими, гинекологик ва тери касаликлари;
20. “Янгиер” санаторийси неврологик, кардиологик, гинекология, урология, эндокринология ва асаб тизими касалликларини даволаш учун ихтисослаштирилган.
Ушбу санаторий йўлланмаларини касаба уюшмалари томонидан қуйидаги тартибда раймийлаштирилади:
– ариза;
– тиббий маълумотнома;
– паспорт нусхаси;
– меҳнат дафтарчаси нусхаси;
– меҳнат таътили берилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
– йўлланма қиймати тўлиқ ёки қисман тўлангани тўғрисидаги тўлов қоғози.
Ишчи-ходимларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади.
Корхона, ташкилот ва муассасаларда ишловчи ходимларнинг аъзолик бадаллари ҳисобидан яқин қариндошларига санаторий йўлланмалари олиш учун бошланғич касаба уюшма ташкилотларига мурожаат қилишлари ва қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим.
Йўлланма ходимнинг яқин қариндошлари (ота-онаси ва фарзандлари)га берилганда қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатлар (туғилганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси) ва турмуш ўртоғига берилганда (никоҳ гувоҳномаси ва паспорт нусхалари) тақдим қилиниши талаб этилади. Мазкур ҳолатда ходимнинг меҳнат таътилига чиқканлиги тўғрисидаги ҳужжат талаб этилмайди.
Зариф Джозилов
Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашиниг Ижтимоий суғурта бўлими мудири
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: