ДЕПУТАТ БИЛАН УЧРАШУВ

Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Сухроб Рафиков ўзи сайланган Самарқанд шаҳар 6-Мехробод сайлов округидаги аҳоли билан мунтазам учрашув ва мулоқотлари ташкил этилиб борилмоқда.

 Ана шундай халқ билан мулоқотлардан бири бугун 25 феврал куни Самарқанд шаҳар А.Чехов номидаги рус драма театри биносида “Мехробод”, “Беклар”, “Саидризо Ализода”, “Фароғат”, “Найман”, “Каттақўрғон” “Ал-Хоразмий”, “Мирзо Бедил”, “Бешчинор”, “Мархабо”, “Абдулла Авлоний”, “Аҳиллик”, “Бўстон”, “Ўрикзор”, “Амир Темур”, “Токзор”, “Семурғ” ҳамда “Камолот” маҳаллалари фуқаролари билан бўлиб ўтди.

Учрашувда Самарқанд шаҳар Бандликга кўмаклашиш маркази, Самарқанд шаҳар Соғликни сақлаш бошқармаси, Самарқанд шаҳар ички ишлар бўлими, “Мароқанд обод” давлат унитар корхонаси, Самарқанд шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Самарқанд шаҳар сув таъминоти масъулияти чекланган жамияти вакиллари иштирок этди.

Мулоқотда Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Сухроб Рафиков бугунги кунда мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширлаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган янги қонунлар ва уларнинг мазмун-моҳияти, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, ахолига яратилаётган имкониятлар, “Аёллар ва Ёшлар” дафтаридаги муамолларни ечимлари борасида амалга оширилиши белгиланган вазифалар тўғрисида сўз юритди. 

Ушрашув давомида “Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида Самарқанд шаҳар 6-Мехробод сайлов округидаги ҳудудидаги 18 та маҳаллада яшовчи 2 нафардан “Аёллар” дафтарига киритилган, кам таъминланган ишсиз аёллардан 36 нафарига тадбиркорлик билан шуғулланиб ишли бўлишлари учун замонавий тикув машиналари топширилди, яна бир гуруҳ аёлларга Хоразм вилоятига саёҳат қилишлари учун бепул йўлланмалар берилиши билдирилди.

Шундан сўнг учрашувга келган фуқароларнинг муамо ва таклифлари тингланди.

Учрашув давомида маҳаллада яшовчи аҳоли томонидан электр энергияси, ички кўчаларга асфалт ётқизилиши, имтиёзли кредит, таббий газ, сув қувурларини таъмирлаш, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш ва бошқа масалаларда жами 20 дан ортиқ муаммоли масала кўтариб чиқилди. 

Аҳоли томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар юзасидан тегишли корхона, ташкилот ва муассасаларга депутатлик сўровлари юборилиб, ижроси назоратга олиниши белгиланди.

Print Friendly, PDF & Email