
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ифтиҳор Раҳимов, туман кенгашлари раислари билан биргаликда 9-май “Хотира ва Қадирлаш” куни арафасида Нарпай ва Каттақўрғон туманларида истиқомат қилаётган, 2-Жахон уруши қатнашчилари, узоқ йиллар таълим соҳасида муносиб меҳнат қилган фаҳрийлар ҳолидан хабар олди.

Дастлаб Нарпай туманидаги 103 ёшли 2-жахон уруши қатнашчиси Норбек бобо Мардоновнинг хонадонида бўлди. Нуроний отахоннинг ҳолидан хабар олиниб касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари берилди.
Кекса отахоннинг аччиқ хотиралари билан ўртоқлашди. Урушдан сўнг Норбек бобо тумандаги собиқ 13- (ҳозирги 61-мактаб)да қатор йиллар фаолият олиб борган. Кейин туман ижроия қўмитаси раиси ва бир қатор раҳбар лавозимларда меҳнат қилган. Ҳозирги кунда Нуроний отахон фарзандлари, набиралари, чеваралари қуршовида бахтли ҳаёт кечирмоқда.



Шундан сўнг Каттақўрғон туманида узоқ йиллар таълим соҳасида самарали меҳнат қилган фаҳрийлар Зариф Турсунов, Хусан Очиловлар холидан хабар олиниб, ташаккурнома ва эсдалик совғалари улашилди. Бир гуруҳ тумндаги фаол Мактаб ўқувчилари томонидан меҳнат фаҳрийларига табриклар йўлланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: