
Тинчлик – бебаҳо неъмат. Уни сақламоқ, авайламоқ, керак бўлса бу йўлда жон фидо қилиш шу заминда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир. Таъкидлаш жоизки, осуда ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз, азиз болажонларимизнинг қувноқ кулгиси, ота-оналаримизнинг фаровон умр кечириши юртимиздаги барқарорлик – тинчлик туфайлидир.
Бугун ўз ороми, тинчи, ҳузур-ҳаловати, роҳат-фароғатидан, керак бўлса жонидан кечиб, Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилаётган ички ишлар ходимларининг жиноятчиликка қарши кураш, унинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги машаққатли хизматлари алоҳида эътирофга лойиқ.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши 25 – октябрь “Ички ишлар ходимлари куни” муносабати билан Сизларни касб байрамингиз билан чин қалбдан муборакбод этиб, Сизларга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, хонадонингизга қут-барака, сермашаққат фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!
Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Сухроб Рафиков, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши раиси, вилоят Кенгаши депутати.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: