МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ СОҲАСИДА БУРИЛИШ.

Мехнат мухофазаси                   1993 йил 6 майда қабул қилинган, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳозирги вақтдаги бозор иқтисодиётининг замонавий талабларига ва амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг чуқурлаштириш, иқтисодиётни либераллаштириш, давлатий хусусий шерикчиликни мустаҳкамлаш, мамлакатда меҳнат қонунчилиги ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантирилишига қаратилган чора-тадбирларни ифодалашда оқсаб қолди.

Айни чоғда, “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги, “Саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги, “Радиация хавфсизлиги”, “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари қабул қилинганлиги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қайта кўриб чиқиш зарурати юзага келтирди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 27 майдаги 132-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини 2014 – 2016 йилларда амалга оширишга доир Қўшимча тадбирлар комплексининг 3-бандига мувофиқ “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрири ишлаб чиқилди.

Қуйидаги асосий йўналишдаги масалаларни ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида” Қонунининг янги таҳрирда қабул қилинди:

-қонун нормаларини янги қабул қилинган қонунлар ва меъёрий актлар талабларига мувофиқлаштириш;

-ташкилотларда иш берувчи ва ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажариш бўйича масъулиятини ошириш, шу жумладан, ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодиса ҳолатларини яшириш ёки ўз вақтида текширилишини ўтказмаслик, меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари ижросини назорат қилувчи давлат органининг кўрсатмаларини белгиланган муддатларда бажармаслик ҳолатларига чек қўйиш;

-меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларининг молиявий таъминотини кучайтириш;

-меҳнат шароитлари ва муҳофазаси бўйича тегишли назоратни таъминлаш бўйича махсус ваколатли давлат орган, давлат бошқаруви органлари ва идораларнинг функция ва вазифаларини белгилаш.

                 Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва бу соҳада давлат сиёсати олиб боришда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ваколатлари белгиланди.

Қонунга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги – меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида махсус ваколатли давлат органидир тушунчаси киритилди ва махсус ваколатли давлат органига меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ва қонун ости ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш вазифаси юклатилди.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатишни таъминлаш юзасидан талаблар киритилди ва бошқа давлат бошқаруви органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ва жойларда давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари белгиланди.

Меҳнатни муҳофаза қилиш талабларининг бузилиши натижасида ташкилот ёки унинг тузилма бўлинмалари фаолияти, ишлаб чиқаришларни (асбоб-ускуналари) тўхтатилиши ва бундай ташкилотлар фаолиятини тугатиш талаблари қайта кўриб чиқилди.

Корхона ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини амалга оширишда, иш жойларни меҳнат шароитлари бўйича аттестацияси ва иш жойларнинг жароҳатлаш хавфлилиги аниқлаш ва ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқитиш ва малака ошириш, меҳнатни муҳофаза қилиш аудити ташкил этиш бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида хизматлар бозорининг профессионал иштирокчиси тушунчаси қонунга киритилди.

Касбий хавф бўйича хатари паст ташкилотларда ҳамда муҳофаза қилиш хизматининг ташкил этишга имкониятлари етмаган кичик корхоналарда (ходимлар сони элликдан камроқ бўлган ташкилотларда) меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш аутсорсинг асосида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида хизматлар бозорининг профессионал иштирокчиларини (мазкур соҳада фаолият юритадиган тадбиркорларни) жалб қилиш назарда тутилди.

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини олдини олиш, ҳамда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар тугатишда ортиқча харажатларнинг олдини олиш ва ташкилотларда меҳнат муҳофаза қилишни тўғри ташкил этиш мақсадида ташкилотлар томонидан ихтиёрий равишда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини аудит қилиш механизми жорий этилди.

Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозоридаги профессионал иштирокчиларига қўйиладиган талабларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланинши бўйича норма киритилди.

Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида кафолатлар, ҳуқуқлар, иш берувчи ва ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб олинди.

Ходимларнинг айрим тоифалари, аёллар, вояга етмаган шахсларни ва меҳнат қобилияти чекланган шахсларнинг учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланди.

Меҳнатни муҳофаза қилишни давлат назорати, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси ва меҳнат хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатларининг мониторинги тушунчалари киритилди, ҳамда махсус ваколатли давлат органининг кўрсатмаларини белгиланган муддатларда бажарилиши таъминламаган шахслар ёки ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалари ва касб касаллигини ўз вақтида махсус текширишни ташкил этмаган, шунингдек ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини келиб чиқиш ҳолатларини яширишда айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши нормалари киритилди.

Юридик шахснинг тугатилишида етказилган зарар учун ташкилотнинг жавобгарлиги нормалари белгиланди.

Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати тартиби қайта кўриб чиқилди ва касаба уюшмаларининг ходимларнинг меҳнатини муҳофаза қилишга доир ҳуқуқини ҳимоя этиш борасидаги ҳуқуқлари кенгайтирилди.

                Мазкур қонуннинг келажакдаги иқтисодий-ижтимоий ва ҳуқуқий таъсири

Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги» Қонунининг янги таҳрирда қабул қилиниши:

Биринчидан, меҳнатни муҳофаза қилишни республика, тармоқ ва ҳудуд даражасида тўғри ташкил қилишни таъминлайди;

Иккинчидан, меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажаришга иш берувчи билан бирга ходимнинг ҳам масъулиятини оширади;

Учинчидан, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорат органларининг аралашувисиз, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги тадбирларни тўғри ташкил қилишда иш берувчининг қизиқишини оширади;

Тўртинчидан, касб касалликларининг ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиниши ва камайтирилиши ташкилотнинг иқтисодий ҳолатини ўсишига сабаб бўладиган ҳамда ходимларнинг шу жумладан вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳимоясининг мустаҳкамланишига ҳисса қўшади.

Мехнатни мухофаза қилиш бўлими

Print Friendly, PDF & Email