Ургутда касаба уюшма аъзолари ўртасида анъанавий аёллар спартакиадаси ўтказилди

Республикамизда Ёшлар ва Аёллар муаммолари билан ишлаш, улар учун шарт-шароитлар яратиб бериш барча давлат ва нодавлат ташкилотларининг энг устувор йўналишлари этиб белгиланди. Ёшлар ва Аёллар билан ишлаш борасида Ургут туманида амалга оширилаётган ишлар ёшу-кексага бирдай манзур келмоқда.

Туманда мана шундай кўп сонли тадирларнинг бири 2022 йил 1 март куни 149-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ургут туман бўлинмаси томонидан ўтказилди.

Спортнинг волейбол, стритбол, шахмат, шашка, стол тенниси, енгил атлетика ва дарц турлари бўйича тумандаги таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақаларида 300 га яқин хотин-қизлар иштирок этдилар. Спартакиада мусобақалари қизғин ва курашларга бой бўлди. Спартакиадада спортнинг шахмат тури бўйича 14-мактабдан Н.Каримова, шашка тури бўйича 48-давлат мактабгача таълим ташкилотидан Д.Салимова, стол тенниси тури бўйича 24-мактабдан М.Бобоева, дарц туридан 24-мактабдан Н.Мўминова, енгил атлетика туридан 36-мактабдан Н.Пардаева, волейбол туридан 143-мактаб жамоаси, стритбол туридан 36-мактаб жамоаси 1-ўринларни қўлга киритди. Спартакиада 1-3 ўрин соҳиблари касаба уюшмаси Ургут туман бўлинмаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email