Касаба уюшмалари Хотин-қизларга спорт жиҳозлари тарқатди

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий йилнинг 3-10 март кунлари “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” ташкил этиш белгиланган.

Ҳафталик доирасида хотин-қизлар, айниқса уй бекалари ўртасида пиёда юруш, шахмат, шашка, волейбол, стол тенниси ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақлар ташкил этилмоқда.

Шу муносабат билан кеча 3-март куни Пайариқ туманида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши ҳамда Самарқанд шаҳридаги “Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети” федерал давлат буджети олий таълим муассасасининг филиали ҳамкорликда 500 нафар хотин-қизларга бадминтон спорт анжомлари тарқатилди. 

Print Friendly, PDF & Email