
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши кўп минг сонли касаба уюшмалари номидан, бугун мана шундай дилбар, қутлуғ баҳор айёмида сиз, мунис оналаримиз, ҳурматли опа-сингилларимиз, сулув қизларимизни ўзларингиз каби гўзал байрамингиз 8-март “Халқаро хотин-қизлар” куни билан чин қалбдан муборакбод этади.
Бу қутлуғ айёмда ҳурматли аёлларимизга энг самимий, энг эзгу тилакларимизни изҳор этамиз. Сизларга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака ва фаровонлик тилаймиз. Ҳамиша соғ-омон бўлингизлар.
Ҳурмат билан,
Сухроб Рафиков, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши раиси, вилоят Кенгаши депутати.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: