Ёш авлодни бадиий ҳаваскорликка ва санъатга жалб этиш орқали уларда Ватанга муҳаббат, миллатлараро дўстликни мустаҳкамлаш, миллий ва маданий анъаналарга ҳурмат туйғуларини, эстетик дидни шакллантириш орқали ҳар томонлама комил инсон бўлиб етишишларига ҳисса қўшиш, маданият муассасаларида фаолият юритаётган болалар бадиий жамоаларидаги иқтидорларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда “Соғлом она ва бола йили” дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш мақсадида, жорий йилнинг 13 октябрь куни А.Жўраев номли вилоят болалар қўғирчоқ театри биносида “Истиқлол ғунчалари” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Танловда ғолибликни эгаллаган болажонлар бирлашма кенгашининг қимматбаҳо совғаларини ҳамда республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Жорий йилнинг 25-26 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятида минтақавий ўтказилган танловнинг республика босқичида эса Ургут тумани бадиий ҳаваскорлик тўгарагининг иштирокчиси Азиза Зиёдуллаева “Якка чолғу ижрочилиги” бўйича миллий асбоб – найда “Ёввойи ушоқ” куйини ижро этиб, вилоятда ҳам республика босқичида ҳам муносиб 1-ўринни эгаллади.
“Анъанавий ижрочилик” йўналишида – Нарпай туманидан Ҳасан ва Ҳусан Нуруллаевлар “Ул париваш” қўшиғи билан 1-ўринни эгаллади.
Каттақўрғон шаҳридаги “Навис” рақс дастаси “Якка ва жамоа рақси ижрочилиги” бўйича ва Пастдарғом туманидан Зебинсо Мейлиева – “Якка рақс ижрочилиги” бўйича қатнашишиб, 3-ўринни қўлга киритишди.
Вилоятимиздан иштирок этишган жажжи ҳаваскор санъаткорларимиз Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг Диплом ва қимматбаҳо совғаларини олишга мувоффақ бўлдилар.
Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими