Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2016 йил 18 октябрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунини касаба уюшмалари тизимида амалга киритиш ҳақидаги 4-4-сонли Раёсат қарори ижроси юзасидан Жомбой туманида Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 10-сон болалар мусиқа мактаби мажлислар залида 2016 йил 13-декабр куни касаба уюшма фаолларини меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида билим кўникмаларини янада мустаҳкамлашга қартилган Ўқув –семинар бўлиб ўтди.
Ўқув – семинарда тармоқ касаба уюшмалари Жомбой туман кенгашлари, бошланғич ташкилотларининг касаба уюшма (ташкилотчи) қўмитаси раислари, ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, касаба уюшмалари фаоллари ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Семинарда Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири У.Каримов Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги (янги таҳрири) Қонуни касаба уюшмалари тизимида амалга киритиш, қонундаги янгиликлар, унинг аҳамияти ва афзалликлари юзасидан батафсил иштирокчиларга тушунчалар берди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида “Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир…” деб белгилаб қўйилган.
Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, ходимлар учун хавфсиз, экологик тоза муносиб иш шароитларини яратиш, иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш, меҳнат шароити ноқулай ва зарарли иш жойларда банд бўлган ходимларга имтиёз ва кафолатларни белгилаш, ходимларни даврий ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказиш, меҳнат муҳофазаси қоида ва меъёрлари бўйича ўқитиш, шаҳодатдан ўтказиш, меҳнаткашларни махсус кийим, пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш устидан жамоатчилик назоратини кўчайтириш иш берувчилар ва касаба уюшмаларининг энг муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади.
Янги таҳрирдаги Қонуннинг нормалари Республикамизда янги қабул қилинган қонунлар ва халқаро меъёрий талабларига мувофиқлаштирилди, амалдаги қонунчиликда белгиланган ва бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган нормалар чиқарилди, бунда:
– қонуннинг тузилмаси янгиланди, юридик техника юзасидан қонун қайта кўриб чиқилди;
– қонуннинг мақсади белгиланди ва асосий тушунчалар киритилди;
– Давлат сиёсати ва бошқаруви қайта кўриб чиқилди;
– махсус ваколатли давлат органи, шунингдек қонунчиликка мувофиқ алоҳида ваколатларга эга бўлган бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари; маҳаллий давлат хокимияти органлари ваколатлари ва вазифалари белгиланди;
– меҳнат муносабатларининг иштирокчилари иш берувчи ва ходимнинг хуқуқ ва мажбуриятлари аниқ кўрсатиб берилди;
ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларини ташкил этиш масалалари ҳамда хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари ҳам шартнома асосида шу ишлар билан шуғулланиши мумкинлиги қайд этилди;
– меҳнатни муҳофаза қилишни молиялаштириш манбалари, нима мақсадларда фойдаланиши кўрсатилиб, меҳнатни муҳофаза қилишга мўлжалланган маблағлардан бошқа мақсадлар учун фойдаланилиши мумкин эмаслиги қатъий белгиланди;
– иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестацияси, бошқариш тизимининг аудити, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини текшириш ҳамда ҳисобга олиш каби нормалар иш берувчилар ва ходимлар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш бўйича масъулиятини оширишга хизмат қилади;
– қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан давлат ва жамоатчилик назорати ва текшируви қандай амалга оширилиши аниқ нормаларда баён этилди.
Иштирокчилар келгусида жамоа шартномаларида меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш, меҳнатни муҳофаза қилишни молиялаштириш ва битимлар тузилишини назорат қилишга,
Жамоатчилик назоратини амалга ошириш орқали иш берувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўишга,
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва касб касалликларини текширишда, корхонадаги ишлаб чиқариш объектларини ва ишлаб чиқариш воситаларини синаш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш, тиббий-меҳнат эксперт комиссияси мажлисларида фаол иштирок этишга,
Иш берувчига ходимнинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена ва даволаш профилактика тадбирларини қамраб олувчи, меҳнатни муҳофаза қилиш тизими ташкил қилишида амалий ёрдам кўрсатишга,
Бошланғич ташкилотларда меҳнат муҳофазаси бўйича вакил сайланишига эришиш, улар ишини тизимли ташкил этишга,
“Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Қонуни 2016 йил 23-декабрдан кучга кириши муносабати билан барча бошланғич ташкилотларда иш берувчилар томонидан Қонун талабларига тўлиқ риоя этиш устидан жамоатчилик назоратини кўчайтиришга,
“Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Қонунини касаба уюшмалари тизимида амалга киритиш, қонундаги янгиликлар, унинг аҳамияти ва афзалликларини кенрг тарғиб қилиш мақсадида барча бошланғич ташкилотларда семинар ўтказишга,
“Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Қонунини касаба уюшмалари тизимидаги корхона ва ташкилотларда амалга киритиш, қонундаги янгиликлар, унинг аҳамияти ва афзалликлари кенг тарғиб қилиш бўйича оммвий ахборот воситалари орқали ёритишга келишиб олишди.
Семинар савол – жавоб, эркин фикрлашув, мулоҳаза ва мушоҳадаларини ўртоқлашиш руҳида ўтди.