Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг ижтимоий суғурта бюджети маблағлари ҳисобидан жорий йилнинг ўтган даври давомида 1460 нафар ишчи-ходимлар касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда имтиёзли йўлланмалар билан соғломлаштирилди.
2016 йил «Соғлом она ва бола йили» Дастури бўйича Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан 76 нафар ишчи-ходимлар турли санатрийларда бепул соғломлаштирилди. Жумладан, кам таъминланган, кўп болали ҳамда олис ва чекка ҳудудларда, мураккаб иқлим шароитида яшовчи оилаларнинг аёлларидан 23 нафар, Тиббиёт ходимларидан 7 нафар, Таълим ходимларидан 8 нафар, «Умид гулшани» санаторийсида фарзанд кўрмаган ёш оилаларнинг ишлайдиган аъзоларида 14 нафар, ишлайдиган кексалардан 24 нафари бепул соғломлаштирилди.
