Ижтимоий кўмак – эзгу амаллардан бири саналади аслида. Жамоат ташкилоти бўлмиш касаба уюшмалари ҳам ана шу йўналишда бир қатор тадбирлар ташкил этиб келмоқда. “Касаба уюшмалари фахрийларга”, “Касаба уюшмалари болаларга”, “Ҳеч ким меҳр эътибордан четда эмас” каби акциялар доирасида жамиятимизнинг ижтимоий кўмакка эҳтиёжманд фуқаролари қўллаб – қувватлаб келмоқда.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги ҳамда Қурбон ҳайити байрамлари арафасида Самарқанд вилоятида истиқомат қилаётган 220 нафар эҳтиёжманд оилаларга маиший – техника воситалари туфҳа этилди.
Тайлоқ туманидаги Қўрғонча маданият ва аҳоли дам олиш марказида туман касаба уюшмалари томонидан ташкил этилган маданий – маърифий тадбир кўтаринки руҳда ўтди. Бу ерда туман маҳаллаларида истиқомат қилаётган кам таъминланган оила вакилларига ҳурмат эътибор қўрсатилди. Касаба уюшмалари томонидан 14 нафар эҳтиёжманд оила вакилларига маиший – техника воситалари топширилди.
– Олийгоҳларида таҳсил олаётган 15 нафар эҳтиёжман оилаларнинг талаба фарзандларига касаба уюшмалари томонидан тайёрланган стипендиялар етказиб берилди, – дейди Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши етакчи мутахассиси Зухра Маматқулова. – Бундан ташқари ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган 8 нафар ҳарбий хизматчилар оиласи ҳам моддий рағбатлантирилди.
Вилоятнинг барча туманларида байрам тадбирлари ташкил этилди.
А.Абдусаидов

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: