Фермер хўжалигида меҳнат муҳофазасига оид тадбир

Пайариқ туманида фаолият кўрсатаётган “Дил ойнаси” фермер хўжалигида раҳбар, ўринбосар, мухандис-техник ходимлар, мутахассислар ҳамда ишчилар иштирокида меҳнатни муҳофаза қилишга оид муносабатлар юзасидан амалий-семинар ўтказилди.
Семинарда Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги хизмати бўлим мудири У.Каримов меҳнат муҳофазаси юзасидан батафсил тушунчалар берди.
Жумладан:
Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни моҳияти,
-ишга қабул килинган барча ишчи ва хизматчи ходимлар, амалиётга келган ўқувчи ва талабалар кириш, иш жойида биринчи марта, ҳар чоракда бир марта (камида олти ойда бир марта) қайтадан ташқари хавфсизлик техникаси йўриғидан ўтказиш ва хавфсизлик техникаси журналига қайд этиш;
-ходимлар ўзларининг вазифаларидан бошқа ишларга, жамоат ишларига жалб қилинганда режадан ташқари хавфсизлик техникаси йўриғидан ўтказиш;
-ишчи ва хизматчи ходимларни ишга қабул қилинганда дастлабки ва иш давомида вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказиш;
-ишчи ходимлар биринчи бор ишга қабул қилинганда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоида ва меъёрлари талабларига риоя қилишлари бўйича малакали мутахассисга буйруқ асосида юклатиш;
-иш берувчи, ўринбосар, мухандис-техник ходимлар ва мутахассисларни ишга қабул қилганда бир ой ичида меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш қонуни ҳамда қоида, меъёрлари бўйича ўқитиш;
-иш давомида ҳар уч йилда бир марта ўқитиш ва билим савияларини текшириш юзасидан шаҳодатдан ўтказиш, комиссия томонидан шаҳодат натижаси баённома билан расмийлаштириш;
-ишчи ходимларни меҳнат муҳофазси ва хавфсизлик техникаси қоида ва меъёрлари бўйича ўқитиб, шаҳодатдан ўтказилгандан сўнг, мустақил равишда ишлашга рўхсат бериш;
-иш давомида эса ҳар йили бир марта ўқитиб, шаҳодатдан ўтказиш, якуни бўйича тегишли тартибда баённома билан расмийлаштириш;
-барча ишчилар раҳбар ёки бевосита раҳбарнинг рухсатисиз, ўзбошимчалик билан бирон бир ишларни бажариш қатиян тақиқлаш ва бу борада раҳбарлик назоратини кўчайтириш;
-носоз асбоб-ускуна, техникалардан фойдаланиш қатиян тақиқлаш;
-электр асбоб-ускуна ва дастгоҳлар ҳар йили бир марта махсус рухсатнома (лицензия)га эга ташкилотлар томонидан ерга улаш хавфсизлиги назорат кўригидан ўтказиш ва баённомалаштириш;
-ишларни хавфсиз ва соғлом бажарилиши мақсадида ҳар бир ишчи ходимларнинг вазифасига мувофиқ (асбоб-ускуна, дастгох) бўйича алоҳида-алоҳида хавфсизлик техникаси йўриқномалари ишлаб чиқиш ва жойларда амалиётда қуллаш;
-цех, участка, бўлим ва бўлинмаларда хавфсизлик техникаси бурчаклари ташкил этиш;
-ҳар беш йилда бир марта иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш;
-ишчи ва хизматчи ходимларга белгиланган меъёрлар бўйича вақтида махсус кийим, пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш;
-меҳнат шароити ноқулай ва зарарли иш жойларда банд бўлган ходимларга ҳар куни сут (шунга тенг бошка озиқ-овқат махсулотлари) билан таъминлаш;
-ҳар ойнинг охирги жума куни хўжаликда «Меҳнатни муҳофаза қилиш куни» ташкил этиш юзасидан тушунчалар берилди.
Амалий-семинарда фермер хўжалиги раиси Ш.Фозилов, ветеренария врачи А.Облақулов, сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш цех бошлиғи Г.Шукуровалар меҳнат муҳофазаси борасида олиб бораётган ишлар, меҳнаткашлар учун яратилган қулай, муносиб меҳнат шароитлари ҳақида маълумотлар беришди.
Амалий-семинардан сўнг, цех, участка, бўлим ва бўлинмаларда меҳнатни муҳофаза қилишни тизимли ташкил этиш ва бошқариш борасида жойларда амалий ёрдам кўрсатилди.
Жараён савол–жавоб, эркин фикрлашув, мулоҳаза ва мушоҳадаларини ўртоқлашиш руҳида ўтди.

 

У.Каримов

Print Friendly, PDF & Email