

Каттақўрғон туманидаги “Баркамол авлод” болаларни соғломлаштириш оромгоҳи бу ҳудудаги энг баҳова, соя салқин маскан ҳисобланади. Уч юз турдан ортиқ дов-дарахтлар билан қуршалган масканда таътил кунларини ўтказаётган болажонлар яйраб қувнашига барча шарт-шароитлар яратилган.
Бу йилги таътил мавсумини ҳам “Баркамол авлод” барвақт бошлади. Сифатли таъмирдан чиқарилган дам олиш масканида бир қатор янгиликлар яратилди. Жумладан ҳар томонлама қулай ёзги ошхона, янгитдан барпо этилган сузиш ҳавзаси, спорт майдончаси, хуллас, ҳамма ҳаммаси болажонларга беҳад манзур бўлди.
150 нафар илк дам олувчиларни уйларига кузатдик, – дейди “Баркамол авлод” оромгоҳи раҳбари, касаба уюшмаларининг “Эҳтиром” нишони совриндори Анвар Раззоқов, – Мана дам олувчилар учун иккинчи мавсумни бошлаш арафасида турибмиз. Жамоамиз оромгоҳда ташкил этиладиган барча-тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказишга доимо шай.
Бу йил меҳнаткашларнинг 600 нафардан ортиқ ўғил-қизларини дам олдиришни режалаштирган оромгоҳда тараддуд қизғин.
Ф.Сохибов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: