
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 майдаги 10-сонли “2018 йилги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари” тўғрисидаги селектор йиғилиши баёни ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, мутасадди бошқарма, идора, ташкилотлар ва ҳокимликлар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Вилоятда болаларнинг 2018 йил ёзги соғломлаштириш мавсумини намунали ташкил этиш ва ўтказиш бўйича вилоят ҳокими ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг 2018 йил 31 мартдаги (193-Қ, 10-48 “с”- сонли) қўшма қарори қабул қилинди.
Тасдиқланган қарорга асосан, 2018 йилги мавсумда вилоятда жами 21 130 нафар шундан, 23 та шаҳардан ташқари (стационар) оромгоҳда 9 630 нафар болалар, 55 та кундузги оромгоҳда 11 500 нафар болаларни соғломлаштириш режалаштирилди.
Ёзги мавсумда фаолият кўрсатган барча стационар ва кундузги оромгоҳларни мавсумга тайёрлашни ташкил этиш мақсадида вилоят ҳокимлиги, касаба уюшмалари ташкилотлари, мутасадди корхона ва ташкилотларнинг масъул ходимлари барча оромгоҳларга бириктирилди.
Мавсумга жалб этилган тарбиячи, етакчи, тўгарак раҳбарлари, спорт мураббийлари, давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходимлари, тиббиёт ходимлари иштирокида жорий йилнинг 26 май куни Самарқанд Давлат Университети фаоллар залида ўқув семинари ўтказилди.
2018 йил ёзги соғломлаштириш мавсумини намунали ташкил этиш мақсадида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида вилоят ШТАБИ фаолияти йўлга қўйилди. Мавсумнинг бориши тўғрисида кунлик маълумотлар Республика штабига ўз вақтида тақдим этилди.
Жорий йилнинг 12 июнь куни Ургут туманидаги “Чорчинор” болалар оромгоҳида “12 июнь – Бутун жаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни”га бағишланган “Янги авлод хавфсизлиги ва саломатлиги” тадбири ўтказилди.
Болаларни оромгоҳ ҳудудидан рухсатсиз чиқиб кетишлари, белгиланмаган жойларда чўмилишлари, сайру-саёҳатлар уюштирилиши қаътий назоратга олинди.
Ҳар бир оромгоҳ 49 хил номдаги дори-дармонлар, қорақурт ва илон захрига қарши зардоблар, дезинфекция воситалари, шунингдек тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланди.
Болаларнинг қизиқишларини инобатга олиб, чет тили, компьютер, тикувчилик ва бичувчилик, юмшоқ ўйинчоқлар ясаш, рақс, ҳайкалтарошлик ва рассомчилик тўгараклари ташкил қилинди.
Болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Маданият, Халқ таълими бошқармалари, Ёшлар иттифоқи томонидан оромгоҳлар кесимида маданий-маърифий тадбирлар дастури асосида 412 та маданий-маърифий тадбирлар ва учрашувлар, 398 та спорт тадбирлари, 298 та концерт дастурлари, 79 та театр томошалари, 352 та бадиий ҳужжатли кино ва мультфильмлар намойиши ташкил этилди.
Бундан ташқари вилоятдаги 4 та давлат театрлари томонидан оромгоҳларда спектакллар ва қизиқарли томошалар намойиш қилинди.
Оромгоҳларда “Қувноқлар ва зукколар”, “Табиат қўйнига саёҳат”, “Шеърият кечаси” сингари турли маънавий-маърифий тадбирлар, “Соғлом бола юрт келажаги” шиори остида турли спорт мусобақалари, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган “Мустақиллик менинг тақдиримда”, “Шу Ватанга бордир менинг керагим”, “Озод элнинг ўғлиман, обод элнинг ўғлиман” номли маданий-маърифий тадбирлар, “Бу менинг Ватаним”, “Мустақиллик менинг тақдиримда” мавзусида расмлар танловлари ўтказилди.
Оромгоҳлар ҳудуди, “Маънавият ва маърифат хоналари” болаларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, уларни ватанпарварлик ва миллий ғоя руҳида тарбиялашга қаратилган миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган ҳолда жиҳозланди.
Оромгоҳлардаги мавжуд спорт майдончалари керакли спорт жиҳозлари билан таъминланди, белгиланган режа асосида турли спорт мусобақалари ўтказилди.
Ёзги дам олиш мавсумида 22 та шаҳардан ташқари оромгоҳларда 1-даврада 2991 нафар бола, 22 та шаҳардан ташқари оромгоҳларда 2-даврада 3210 нафар бола, 20 та шаҳардан ташқари оромгоҳларда 3-даврада 2702 нафар бола ва 5 та шаҳардан ташқари оромгоҳда 4-даврада 740 нафар бола дам олдирилди.
55 та кундузги оромгоҳда 11 500 нафар болалар соғломлаштирилди.
Шундан, 130 нафар кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари, 210 нафар “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари стационар оромгоҳларда бепул соғломлаштирилди.
Вилоятда болаларнинг ёшини эътиборга олган ҳолда турли йўналишдаги оромгоҳлар ташкил этилди. Жумладан, “Меҳнат ва дам олдириш” оромгоҳида 250 нафар, “Интеллектуал ривожлантириш” оромгоҳида 100 нафар, “Экологик-биологик, ўлкашунослик” оромгоҳида 120 нафар, “Техник ижодкорлик” оромгоҳида 150 нафар, “Бадиий ижодиёт” оромгоҳида 150 нафар болалар соғломлаштирилди.
Жорий йилнинг ёзги дам олиш мавсумида 78 та, шундан 23 та шаҳардан ташқари, 55 та кундузги оромгоҳларда 21 130 нафар болаларни дам олиши режалаштирилган бўлиб, амалда 21 143 нафар болалар соғломлаштирилди ва режага нисбатан 101.1 фоизга бажарилди.
Ф.Сохибов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: