
Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг навбатдаги раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни бирлашма кенгаши раиси Суҳроб Рафиков олиб борди.
Ўтган даврдаги ишлар таҳлили, жамоат ташкилотининг мулоқотлар асносида, меҳнат, меҳнат муносабатларида мутаносибликка эришиш борасидаги ҳаракатлари натижадорлигини кўрсатди. Тизимнинг барча бўғинларида, замонавий ахборот технологиялари, электрон воситалар орқали аҳолига тўғридан тўғри мулоқотга киришиш иконияти яратилган. Бу эса кундалик ҳаётий ёки меҳнатга доир муаммоларни ўз фурсатида, жойида ҳал этиш имконини бераётир.


Касаба уюшмалариниг барча бўғинларида, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Дастури ижросини таъминлаш асосий вазифа бўлди. Жамоат ташкилоти, корхона ва ташкилотлар, барча ижтимоий шериклар эътиборини ана шу муҳим йўналиш ижросини сифатли таъминлашга қаратишга эришди. Ўтган даврда дастур ижроси доирасида 602 та корхонада 770 нафар ишламайдиган пенсионерлар ва корхонанинг собиқ ходимларига 72.4 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари 145 та корхона, 178 нафар тармоқ корхоналарига алоқадор кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандлари учун ўқув қуроллари, дарсликлар харид қилиш харажатлари қоплаб берилди.
Томонлар манфаати, уларнинг меҳнат муносабатларига тўла кафил бўлиб келаётган жамоа шартномалари бандларини бажариш муҳим аҳамият касб этиши амалда ўз исботини топаётир. Хусусан, тадбиркорлик субъектлари, хусусий мулк, ҳамда қўшма корхоналарда ана шу амалиёт кенг қўлланилишига эришилди. Натижада жамоа шартномалари орқали нодавлат мулк шаклидаги 52 та корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 59 нафар ёш болали аёлларга ойлик маоши сақланган ҳолда иш вақтини ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланишини жорий этилди.
Шунингдек, 31 та корхонада ишлаётган 37 нафар ёш оилаларга уй-жой қуриш ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни харид қилиш учун 48,1 млн. сўмлик ҳамда 44 та корхонада ишлаётган 46 нафар ёш ходимларга сафарбарлик захирасидаги харбий хизматга чақирилиши муносабати билан 66,1 млн. сўмлик фоизсиз судалар ажратиб берилди.
Давлат дастурининг мақсад ва моҳиятини кенг тарғиб қилинди. Бу эса дастур доирасида меҳнаткашларга ижтимоий ва меҳнат шароитлари яхшиланишига туртки бўлди. Вилоятдаги 4238 та меҳнат жамоаларида шу мавзуда ўтказилган “Маънавият соатлари”, давра суҳбатлари ва махсус маърузаларда 519 091 нафар ишчи-ходимлар иштирок этишди.
Мамлакатимизда ички туризимни ривожлантиришга қаратилган ташаббус касаба уюшмалари томонидан қўллаб-қувватланаётир. Бирлашма кенгаши қошида ташкил этилган “Касаба сайр” шўъба корхонаси “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида меҳнаткашларга юртимизнинг обод гўшалари билан танишиш иконини яратиб келмоқда. Ўтган олти ойда вилоятидаги корхона, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган 16 мингдан ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини Хоразм,Бухоро,Тошкент,Фарғона воидийси, Шаҳрисабз ,Нурото шаҳарларига саёҳатлари ташкил этилди.
Меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини спорт тадбирларига жалб қилиш орқали соғломлаштириш диққат марказида бўлиб келинди. “Соғлом оила” шиори остидаги оилавий спорт мусобақалари корхона, ташкилот ва муассасалардаги ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида туман (шаҳар)ларда ўтказилиб, 320 та оилавий жамоа (иштирокчилар сони 960 нафар) иштирок этишди.
Вилоятда болаларнинг 2018 йил ёзги соғломлаштириш мавсумини намунали ташкил этиш ва ўтказиш бўйича вилоят ҳокими ва касаба уюшмалари қўшма қарори асосан вилоят бўйича жами 21 минг 130 нафар шундан, 23 та шаҳардан ташқари (стационар) оромгоҳда 9 минг 630 нафар болалар, 55 та кундузги оромгоҳда 11 минг 500 нафар болалар соғломлаштирилди.
Меҳнат муносабатларида барқарорликка эришиш, режалаштирилган тадбирлар ижросини таъминлашга эришилди. Касаба уюшмалари вакиллари бир қатор халқаро касаба уюшмалари тажрибасини ўрганишиб улардаги афзал жиҳатларни амалиётга тадбиқ этишга интилмоқда.
Р.Абдуллаева
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: