“Ishonch” ва “ Ishonch – Доверие” газеталари таҳририяти ижодий жамоасининг Самарқандлик муштарийлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Уни бирлашма кенгаши раиси ўринбосари Акбар Қодиров бошқариб борди.Тадбирда кенг жамоатчилик, ОАВ вакиллари, газета тарқатишга дахилдор идоралар муттасадилари иштирок этган тадбирда тезкор ахборот етказиш, жамият ҳаётини ёритишда холис ва хаққонийлик принциплари хусусида сўз юритилди.
Эътироф этилганидек, мамлакатимизда узоқни кўзлаб амалга оширилаётган изчил исолҳатлар мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишда журналистдан алоҳида маҳорат талаб этилади. Бугунги кунда ахборот олиш, тарқатиш имкониятлари кўлами кенг. Ўз устида тинимсиз ишлаш, изланиш орқалигина газетхонлар эътиборини тортиш мумкин. Шу маънода “Ишонч” ва “Ишонч – доверие” газеталари саҳифаларида эълон қилиб борилаётган қатор мақолалар ўқувчиларига манзур бўлмоқда. Газетанининг ҳар бир сонини ўқиб боришга ҳаракат қиламан, – дейди вилоят “Маънавият ва марифат” маркази раҳбари Ўткир Усмонов. – “Ҳамза адабиётимиз дарғасими?, “Гидлар нималар ҳақида сўзлашаётир” сарловҳали мақолалар менга манзур бўлди. Умуман мазкур газетадаги ранг-баранглик ўқувчини ўзига тортади.
Инсонни ўзига тортадиган бир қатор эҳтиёжлар бор. Улардан бири ахборотга бўлган эҳтиёждир. Мамлакатимизда матбуотга эркин ва шаффоф фаолият юритиши учун барча имкониятлар яратиб берилган, – дейди Самарқанд давлат унверситети ижтимоий фанлар кафедраси мудири, профессор Фарход Набиев. – Газета саҳифаларида биз кутаётган бир қатор мавзуларни кўришни истардик. Хусусан, ўзим бир қатор чет эл касаба уюшмалари вакиллари иштирок этган тадбирларда қатнашганман. Айни чоғда бизнинг касаба уюшмалари вакиллари ҳам бир қатор хорижий давлатлар касаба уюшмалари фаолияти билан танишиш имкониятига эга бўлмоқда. Ана шу сафар таъсуротлари ҳақида мақолалар ташкил этилса яхши бўларди. Халқимиз “Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукур қил”, дейди. Фаолият таққоси, натижа берган бўларди, деб ўйлайман.
“Ishonch” газетаси ўз ўқувчиларига эга бўлган газеталардан бирига айланди, – дейди вилоят “Матбуот уюшмаси” раҳбари ўринбосари Турсун Жалилов. – Мазкур нашрни тарқатиш жараёнида бунга кўп гувоҳ бўлаяпмиз. Бундан кўриниб турибдики, ижодий жамоа изланишда. Газета ижодий ҳамкоримизга айланган, – дейди “Зарафшон” – “Самаркандский вестник” газеталари бош муҳаррири ўринбосари Ғолиб Ҳасанов. – Чоп этилаётган мақолалар савиясида кундан кунга ўсиш бор. Таҳририятимизда ижод қилаётган журналистлар “Ishonch” обуначилари саналишади. Ҳар бир сонини кузатиб боришга интиламиз.
Ижодий учрашувда халқ депутатлари Ургут туман кенгаши депутати Мадина Баратова, Самарқанд вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Манноб Ибодуллаев, Пайариқ ва Пастдарғомлик муштарийлар Абдужабборхон Нарзуллаев, Илаш Абдуллаев ва бошқалар сўз олиб мазкур нашр ютуқ ва галдаги вазифалари хусусида фикр билдиришди.Учрашувда таҳририят ижодий жамоаси фаолияти тақдимоти намойиш этилди.

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: