Ҳамкорлик ва тажриба уйғунлиги

11.11.2019

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси қошидаги Санатор-курортлар бошқармаси, Президент Администрациясининг Тиббиёт бош бошқармаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида Тошкент вилоятидаги «Оқтош» санаторийсида «Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлиғини сақлаш ва тиклашда санатор-курорт муассасаларининг ўрни ва аҳамияти» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда Беларусь, Болгария, Озарбайжон, Греция, Малайзия, Қирғизистон каби хорижий давлатлар вакиллари ва юртимиздаги санаторийлар раҳбарлари иштирок этди. Халқаро конференцияда Санатор-курортлар бошқармаси бошлиғи Анвар Аҳмедов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги санаторийлар фаолияти…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

“Бош вазир кубоги“да темирйўлчилар ғолиб бўлди

08.11.2019

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 4 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини бажариш юзасидан республика бўйича футбол ва волейбол спорт тури бўйича “Бош вазир кубоги“ мусобақаси ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотлар ходимларидан таркиб топган жамоалар ўртасида ташкил этилган мусобақада турли ташкилотлардан 64 та футбол…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

Маънавият соати Улуғ мутафаккир ижоди ва ҳаётига бағишланди

07.11.2019

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида Ўзбек адабиётининг йирик намоёндаларидан бири Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижодига бағишланган “Маънавият соати” ўтказилди. Тадбирда бирлашма кенгаши ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашининг масъул ташкилотчилари, шаҳар кенгаши раис ва ҳисобчилари иштирок этди. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Акбар Қодиров сўз олиб буюк алломага бағишланган тадбирни бошлаб берди. Шундан сўнг, Самарқанд Давлат Университети Филология кафедраси доценти Акром Тошпўлатов Абдулла Қодирийнинг алоҳида сифатлари, миллати,…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

МУАММОГА ЕЧИМ ТОПИЛДИ

Самарқанд тумани, “Урганжи” маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи Гулчеҳра Аҳророва касаба уюшмаларига мурожаат қилди. У касб касаллиги бўйича II-гуруҳ ногирони саналади. Г.Ахророва Самарқанд шаҳрида жойлашган собиқ “Нафис” ОАЖда 28 йил меҳнат қилиб беаёв дард орттириб олган. Меҳнат ногирони “Нафис” ОАЖ тугатилмасдан олдин ҳар ой касб касаллиги бўйича ойма-ой тавон пули олиб келар эди. Жамият тугатилгандан сунг, унга ушбу туловни тулаш масаласи охирги 5 йил давомида ўз ечимини топмасдан келаётган эди. Прокуратура…

Print Friendly, PDF & Email
06.11.2019
Батафсил >>

ЎЗ КАСБИНИНГ УСТАСИ

05.11.2019

Ҳаётда беғубор, беминнат хизмати билан эл-юрт назарига тушганлар кўп, ана шундай инсонлардан бири Мамаёқуб Исомиддиновдир. У 37 йилдирки ишчи ходимлар меҳнат хавфсизлигини таъминлашдек ҳайрли ишга ҳисса қўшиб келмоқда. Мамаёқуб Исомиддинов 1959 йилда Пайариқ туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини Пайариқ “СЧИ Оққўрғон” бўлими бош механиклигидан бошлаган. Мамаёқуб ака ўз касбининг ҳақиқий билимдони бўлиши билан бирга, ниҳоятда адолатпарвар, қонунлар ва қарорларга доимо риоя қиладиган инсон. У киши янги келган ходимларга биринчи навбатда меҳнат…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

Амалий ёрдам Қиш мавсумига тайёргарлик

04.11.2019

Меҳнат хавфсизлиги, ишчанлик қобилиятини сақлашга қаратилган тадбирлар тизими, касаба уюшмаларининг давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форумда белгилаб олинган вазифалари асосида олиб борилмоқда. Кўламли вазифалар ижроси, касаба уюшмалари жамоатчилик назоратига олинган. Хусусан, Самарқанд вилоятидаги қатор ташкилот ва корхоналарда мавсум масъулиятига доир тадбирлар ташкил этилмоқда. Шу йил 2 ноябрь куни Пайариқ туманидаги 79-умумтаълим мактабининг катта мажлислар залида Таълим, фан ва…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

Ургутда “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Файзли хонадон” кўрик-танлови ўтказилди

01.11.2019

Ургут туманидаги мавжуд Маҳалла Фуқаролар Йиғинлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 февралдаги баёни (01.07/1-216) билан тасдиқланган “Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари Дастури”нинг 45-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Файзли хонадон” кўрик-танлови ўтказилди. Кўрик-танловнинг ўтказишдан асосий мақсад фуқаролар йиғинларида аҳоли турмуш сифатини янада яхшилаш, маҳалларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича олиб борилаётган ишларни рағбатлантириш, илғор тажрибаларни оммалаштиришдан иборатдир….

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама Республика комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди

30.10.2019

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида 2019 йилнинг 28 октябрь куни Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама Республика комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Унда уч томонлама ижтимоий ҳамкорлар – Ҳукумат томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда комиссия аъзолигига сайланган вазирлик ва идоралар мутасаддилари, Ходимлар томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда тармоқ ва бошланғич касаба уюшма ташкилотлари мутасаддилари, иш берувчилар томонидан Ўзбекистон иш берувчилар Конфедерацияси ҳамда йирик иш берувчилар мутасаддилари иштирок этдилар. Маълумки…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>