Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида “Менинг Президентим” ижодий ишлар танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари ва Сенат аъзолари, Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти, Республика Маънавият ва маърифат маркази мутасаддилари, ёзувчи ва журналистлар, олимлар, шунингдек, ҳудудий студиялардан онлайн алоқа тизими орқали вилоят ҳокимларининг ўринбосарлари, халқ таълими вазирлигининг бошқарма ва бўлимлари раҳбарлари, танловда иштирок этган ўқувчиларнинг устозлари ва ота-оналари, мактаблар директорлари ҳамда касаба уюшмалари вакиллари иштирок этдилар….
СПОРТ СОҒЛИК ГАРОВИ
Жорий йилнинг 23 декабрь куни Самарқанд шаҳри Саттепо массивида жойлашган 2-ИБУСМда спортнинг бадий гимнастика «Санта Клаус» кубоги шоу бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Гимнастика Федерацияси Самарқанд вилояти худудий бўлинмаси раиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилояти кенгаши раиси Сухроб Рафиков, вилоят туризм ва спорт бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Рўзиев. Жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишлари бошқармасининг вилоят бўйича масьул ташкилотчиси Бахтиёр Туробовлар иштирок этдилар. Тадбирда «Санта Клаус» кубоги шоусини…
Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини тизимли ташкил этиш
Жорий йил 2 декабрь куни Давлат хизматлари агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг Меҳнатни муҳофаза қилиш қонуни мазмун ва моҳияти юзасидан семинар ўтказилди. Тадбирда, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши меҳнат техник инспектори У.Каримов, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси О.Мизамов, Давлат хизматлари агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари, туман ва шаҳар марказлари раҳбарлари, Фуқаролик ҳолатини далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) бўлимлари раҳбарлари иштирок этишди. Маърузачилар томонидан иштирокчиларга Ўзбекистон…
Ногиронлиги бўлган шахсларга касаба уюшмалари амалий ёрдам кўрсатмоқда
Мамлакатимизда аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, хусусан, ногиронлиги бўлган шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоясини кучайтириш юзасидан аниқ ва мақсадли чоралар амалга оширилмоқда. Ҳар йили 3 декабрь – Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни муносабати билан республикамизда эълон қилинадиган меҳр-мурувват ойлигида ногиронлик муаммоларининг ечими борасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, барча ҳудудларда оммавий-маданий ва хайрия тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Мазкур жараёнда амалга оширилаётган ишларга Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳам муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Хусусан, 3 декабрь – Халқаро…
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир таълим-тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш ва фаоллаштириш, уларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Менинг Президентим” ижодий ишлар танлови ўтказилмоқда. Ўқувчиларда сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотларни теран идрок этиш ва улар тўғрисида мулоҳаза юритиш, нотиқлик, ўз фикрини ижодкорона етказиб бера олиш кўникмаларини, Ватанимиз тақдири, эртанги куни ва…
КОРХОНАНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ФАОЛИЯТИГА НИСБАТАН ХОДИМНИНГ ҲАЁТИ ВА СОҒЛИГИ УСТИВОР
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда қурилиш объектлари тобора кўпайиб бормоқда ва табиий равишда қурилиш соҳасида банд бўлаётган аҳоли сони ҳам ошмоқда. Бу эса касаба уюшмалари зиммасига ҳам қурилиш объектларида ишлайдиган ходимларнинг меҳнат муҳофазаси ҳақида кўпроқ қайғуриш масъулиятини юкламоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикaси қурилиш тaрмоғини модернизaция қилиш, жaдaл вa инновaцион ривожлaнтиришнинг 2021-2025 йиллaргa мўлжaллaнгaн стрaтегиясини тaсдиқлaш тўғрисидa”ги фармонида меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини қурилиш тармоғи объектларида жорий этишни таъминлаш белгиланган. Мазкур фармон…
Халқаро ҳамкорлик: диққат марказида тиббиёт ходимлари меҳнати муҳофазаси
Бугунги кунда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Ҳалқаро Конфедерацияси билан “Ўзбекистон Республикасида муносиб меҳнат дастури”га асосланган конструктив ҳамкорлик ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва бошқа давлатларнинг турдош касаба уюшма марказлари ўртасидаги дўстона муносабатларнинг жадаллик билан кучайиб бораётгани соҳада фаолият юритаётган меҳнаткашлар манфаатларига хизмат қилмоқда. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари Халқаро Конфедерацияси Ижроия қўмитасининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши биринчи бор Ўзбекистонда ўтказилгани фикримизга далил бўла олади. Йиғилишда бир…
“Бирлашган миллатлар ташкилотнинг Барқарор ривожланиш соҳасидаги дастурлари ва жараёнларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг самарали иштирок этиш борасидаги салоҳиятини мустаҳкамлаш” мавзусида иккинчи вебинар бўлиб ўтди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Бирлашган миллатлар ташкилотнинг Барқарор ривожланиш соҳасидаги дастурлари ва жараёнларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг самарали иштирок этиш борасидаги салоҳиятини мустаҳкамлаш” мавзусида иккинчи вебинар ўтказилди. Тадбирда ХМТ меҳнаткашлар фаолияти бўйича бюроси (ACTRAV)нинг Европа ва Марказий Осиё сектори раҳбари С.Гловацкас, XMT эксперти Д.Суручану, Халқаро меҳнат ташкилотининг Шарқий Европа вa Марказий Осиё бўйича бюросининг меҳнаткашлар фаолияти бўйича бош мутахассиси Г.Александриа, Грузия касаба уюшмалари бирлашмаси раиси ўринбосари Р.Липартелиани, ХМТнинг ижтимоий…






Spelling error report
The following text will be sent to our editors: