15 май “Халқаро оила куни” муносабати билан “Биз-спортчи оиламиз” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилмоқда. 2022 йилнинг 14 май куни Ургут туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактаби спорт залида мусобақаларнинг ташкилот босқичида ғолиб чиққан таълим ва фан ходимлари касаба уюшма аъзолари ўртасида спорт мусобақасининг туман босқичи ўтказилди. Мусобақа қизғин ва курашларга бой бўлди. Мусобақада 1-ўринни 3-умумий ўрта таълим мактабидан Қуйсиновлар оиласи, 2-ўринни 122-умумий ўрта таълим мактабидан Мустафаевлар оиласи, 3-ўринни 11-умумий ўрта таълим…
СОҒЛОМ БЎЛАЙ ДЕСАНГИЗ
Касаба уюшмаларининг бош мақсади меҳнаткашлар ва улар оила аъзоларини саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган. Айни чоғда жамоат ташкилоти таснифида 22 та сиҳотгоҳлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Ўтган қисқа даврда касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан Сирдарё вилоятида “Янги ер”, Сурхондарё вилоятида “Хўжаи Пок”, Тошкент вилоятида “Оқ-Тош Шабода”, Тошкент шаҳрида “Чинобод-Плаза” ва вилоятимиздаги “Абу Али Ибн Сино” санаторийлари янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди. Янгиер, Сурхандарё ва Тошкент шаҳарларидаги бир қатор сиҳатгоҳлар тубдан янгиланди ва қуриб ишга туширилди. Хусусан Нурбулоқ…
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси кенгаши 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан таълим тизимида узоқ йиллар фаолият кўрсатган уруш қатнашчиси, 100 ёшни қарши олаётган Мамадали бобо Сидиқовнинг оиласида бўлиб,табаррук отахонни байрам билан табрикладилар. Байрам муносабати билан эсдалик совғаси топширилиб, кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бердилар. Жараёнда тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарқанд вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Ифтихор Рахимов ва туман бўлинмаси кенгаши раиси Абдужабборхон Нарзуллаевлар…
Меҳнат муҳофазасининг ижобий маданиятини биргаликда шакллантирамиз
Бугун Самарқанд шаҳрида 28-апрель бутун жахон меҳнатни мухофаза қилиш куни муносабати билан “Меҳнат муҳофазасининг ижобий маданиятини биргаликда шакллантирамиз” шиори остида худудий семинар бўлиб ўтди. Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари Сайфулло Ахмедов, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг раиси Равшан Бедилов, Жиззах, Қашқадарё ҳамда Навоий вилояти касаба уюшмаларидан келган вакиллар иштирок этди. Ҳудудий семинарни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоя кенгаши раиси Сухроб Рафиков бошқариб борди. Ўзбекистон…
ЖАМАОТЧИЛИК НАЗОРАТИ ДАВР ТАЛАБИ
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2022 йил 25 февралдаги КК-17/247-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида, “Самарқанд сув таъминот” масъулияти чекланган жамиятининг туман (шаҳар) филиаларида техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилишга оид, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати давом этмоқда. Хусусан, жорий йил 11-15 апрель кунлари Самарқанд, Каттақурғон шаҳар, Самарқанд, Пастдарғом туман филиалларидаходимлар учун яратилган муносиб меҳнат шароитлари ўрганилди. Ўрганилган туман ва шаҳар филиалларида меҳнатни муҳофаза қилиш…
МУНОСИБ МЕҲНАТ ШАРОИТИДА ИШЛАШ ҲАР БИР ХОДИМНИНГ ҲУҚУҚИДИР!
“Самарқанд сув таъминот” МЧЖнинг меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси мухандиси Ж.Эркинов билан биргаликда Булунғур, Жомбой, Пайариқ, Оқдарё туман филиалларида меҳнатни муҳофаза қилиш аҳволи юзасидан жамоатчилик назорати ўтказилди. Ўрганилган филиалларга меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасини тизимли ташкил этиш борасида Ўзбекистон Республикасининг Меҳнатни муҳофаза қилиш қонуни ва қонун ости ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг электрон шакли берилди. Сув иншоати, артизан қудуқларини режалаштирилган профилактик кўрикдан ўтказиш, жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари белгиланган муддат ва тартибда кўрикдан…
Пресс-тур ташкил этилди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ва “Инсон қадри учун” тамойили асосида “Соҳада амалга оширилаётган ўзгаришлар билан бевосита таништириш” мақсадида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун вилоят кенгашига Пресс-тур ташкил этилди. Дастлаб тадбир иштирокчилари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши биносида ходимлар учун яратилган шароит ва имкониятлар билан танишиб чиқдилар. Учрашувда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Равшан Бедилов, Ўзбекистон касаба…
Касаба уюшмасига қандай аъзо бўлади?
Касаба уюшмасига аъзо бўлиш жуда оддий. Агар сиз меҳнат қилаётган корхона, ташкилот, муассасада касаба уюшмаси ташкилоти тузилган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси (касаба уюшмаси ташкилотчиси)га ариза билан мурожаат этинг. Касаба уюшмаси қўмитаси (касаба уюшмаси ташкилотининг умумий йиғилиши) аризангизни кўриб чиқиб, сизни аъзоликка қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ва сизга ягона намунадаги аъзолик билети берилади. Касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилиш санаси тегишли қарор қабул қилинган кундан ҳисобланади. Агар сиз аъзоликка қабул…






Spelling error report
The following text will be sent to our editors: