Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши мажлислар залида навбатдаги “Маърифат соати” бўлиб ўтди. Маърифий тадбирда тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, касаба уюшмалари фаоллари, Самарқанд шаҳар касаба уюшма ташкилотлари кенгаши раислари иштирок этди. Тадбирда, Самарқанд вилояти Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази доценти, фалсафа фанлари номзоди Комил Хайдаров тадбир иштирокчиларига “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили бўйича қабул қилинган Давлат дастурининг мазмун-моҳияти…
ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МУҲОКАМА ЖАРАЁНИДА
Айни кунларда Пайариқ туманидаги барча таълим муассасаларидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг Жамоа шартномаларнинг 2020 йилдаги ижросига бағишланган йиғилишлар бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари Пайариқ туман бўлинмаси кенгаши тизимидаги 74-мактаб жамоасининг 25 февраль куни бўлиб ўтган умумий йиғилишида 2020-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2020 йилдаги ижроси кўриб чиқилди ва қизғин муҳокама қилинди. Йиғилишда Тармоқ ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош бухгалтери Асадов Ашур Эсонович,Республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Рахимов Ифтихор Самадович,Туман бўлинмаси кенгаши раиси…
ДЕПУТАТ БИЛАН УЧРАШУВ
Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Сухроб Рафиков ўзи сайланган Самарқанд шаҳар 6-Мехробод сайлов округидаги аҳоли билан мунтазам учрашув ва мулоқотлари ташкил этилиб борилмоқда. Ана шундай халқ билан мулоқотлардан бири бугун 25 феврал куни Самарқанд шаҳар А.Чехов номидаги рус драма театри биносида “Мехробод”, “Беклар”, “Саидризо Ализода”, “Фароғат”, “Найман”, “Каттақўрғон” “Ал-Хоразмий”, “Мирзо Бедил”, “Бешчинор”, “Мархабо”, “Абдулла Авлоний”, “Аҳиллик”, “Бўстон”, “Ўрикзор”, “Амир Темур”, “Токзор”, “Семурғ” ҳамда “Камолот” маҳаллалари фуқаролари билан…
МЕҲНАТГА ОИД МУНОСАБАТЛАРДА: КАСАБА УЮШМАЛАРИНИНГ ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИДАГИ ЎРНИ
Пастдарғом Педогогика коллежида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожатномаси моҳияти, Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва шунга доир бошка ҳуқуқий-меъёрий хужжатлардаги янгиликлар, қонун талабларига риоя қилиниши, ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларига чалиниши олдини олиш тўғрисида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг меҳнат инспекцияси Самарқанд вилояти бўйича меҳнат техник инспектори У.Каримов, меҳнат ҳуқуқ…
КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТОМОНИДАН КЎҲНА ХИВАГА САЁҲАТ
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия Қўмитасининг 2021 йил 8 январдаги “Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун республикамизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатлар ташкил этишга кўмаклашиш тўғрисида”ги 2-05 “с” сонли қарори ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган жорий йилда туризмни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар Дастури асосида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун саёҳатлар ташкил этиш режа-тақсимотига биноан саёҳатлар ташкил этилмоқда. Касаба уюшмалари томонидан ички туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Турли соҳа вакилларини юртимиздаги тарихий…
Қурилиш ташкилотларида; Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини тизимли ташкил этиш зарур!
Самарқанд вилоятида қурилиш олиб бораётган ҳамда ҳозирги кунда қурилиш объектларини қуриш бўйича танловда иштирок этаётган барча қурилиш-пудрат ташкилотлари раҳбарлари диққатига! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги “Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида “Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини…
Касаба уюшмаларининг ёшлар билан очиқ мулоқотида фаол ёшларга китоблар туҳфа этилди
Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, Юртимизда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу ўринда ёшлар билан ишлашда нафақат давлат муассасалари, балки жамоат ташкилотлари ҳам фаол иштирок этаётганини қайд этиш жоиз. Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг “2021 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга…
ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК САРИ
Ўзбекистон таълим, фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарқанд шаҳар бўлинмаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожатномаси, Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва шунга доир бошка ҳуқуқий-меъёрий хужжатлардаги янгиликлар, қонун талабларига риоя қилиниши, ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларига чалиниши олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг меҳнат…






Spelling error report
The following text will be sent to our editors: