Ўзбекистон касаба уюшмалари буюртмаси асосида 4 кишини иш билан таъминлаш ва мижозларга мукаммал хизмат кўрсатиш имкониятига эга “Гўзаллик салон”лари вилоятимизга етиб келди. Улар Нуробод, Қўшробот, Каттақўрғон ва Пахтачи туманларидаги чекка қишлоқларга ўрнатилди. Нуробод туманининг чекка қишлоқларидан бири Тепақулда ана шундай “Гўзаллик салонларидан бири ўрнатилди. Очилиш маросимида вилоят ва туман ҳокимлиги, касаба уюшма вакилари иштирок этишди. Катта тош йўлга бир неча чақиримлик масофада жойлашган бу маҳаллада қарайиб 3,5 минг нафарга яқин…
Самарқанд вилоятида жорий йилнинг 11-13 июн кунлари “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида Ёшлар фестивали ўтказилди.
«Ёшлар фестивали» доирасида спорт тадбирлари ҳам ташкил этилди. Самарқанд шаҳридаги «Нурафшон» ва “Саттепо” ўйингоҳида вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят касаба уюшмалари томонидан футбол мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 13-14 ёшли ўсмирлардан таркиб топган 16 та туман-шаҳар жамоалари иштирок этди.Тадбир халқаро футбол қоидалари асосида ўтказилди. Ёшлар соҳа мутахассислари, устоз-мураббийлар, тажрибали ҳакамлар кузатувида ғолиблик учун кураш олиб боришди. Қизғин баҳслардан сўнг финалга йўлланма олган Иштихон, Пахтачи, Жомбой ва Самарқанд шаҳар жамоалари “Динамо” ўйингоҳида ғолиблик учун…
ОРОМГОҲЛАР МАВСУМГА ТАЙЁР
Бугун Жомбой туманидаги “Қалдирғоч” ёзги болалар оромгоҳи 100 нафар болажонларни бағрига қабул қилди. Қабул жараёнида туман ҳокими Қаюм Собиров, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жомбой тумани бўлинмаси раиси Зулфия Атамурадова ва тегишли масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Тадбирда туман ҳокими сўзга чиқиб оромгоҳ очилиши муносабати билан қизғин табриклаб, болажонларни спорт билан шуғулланиб мароқли дам олишлари учун 2 та теннис столи, теннис ракеткалари, 100 турдаги китоб жамланмаларини топширди. Тадбир сўнгида…
АЁЛЛАР ТУРИЗИМИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
Матбуот уйида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков иштирокида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ички туризмга жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида вилоят ва республика оммавий ахборот воситаларида фаолият олиб бораётган журналист ва блогерлар иштирок этди. Матбуот анжуманида бирлашма кенгаши раиси Сухроб Рафиков Хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича дастур ижроси ҳамда ички туризмга жалб этиш юзасидан вилоят касаба…
Спорт соғлик гарови
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси кенгаши томонидан 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан умумтаълим мактаблари ходимлари ўртасида волейбол спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди. Тадбирда 20 та мактаб жамолари иштирок этишди. Мусобақа якунида тумандаги 71-умумтаълим мактаби жамоаси 1-ўринни, 11-умумтаълим мактаби жамоаси 2-ўринни, 41-умумтаълим мактаби жамоаси 3-ўринни эгаллади. Мусобақа ғолибларини “Хотира ва қадрлаш куни” байрами билан табриклаб уларга туман бўлинмаси кенгашининг Диплом ва эсдалик совғаларини туман…
Рамазон ойида кўнгил сўраш – савоб
Бугун 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси томонидан 50 нафарга яқин фахрийларга совға улашилди. Хусусан журналист, ёзувчи, театр ва маданият ходимлари, фахрий спортчилардан кўнгил сўраб, ўзларининг совғаларини топширди. Дастлаб, вилоят Матбуот уйида бошланган тадбирни Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Ф.Тошев олиб борди ва фахрийларни байрам билан табриклади. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси…
ФАҲРИЙЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ифтиҳор Раҳимов, туман кенгашлари раислари билан биргаликда 9-май “Хотира ва Қадирлаш” куни арафасида Нарпай ва Каттақўрғон туманларида истиқомат қилаётган, 2-Жахон уруши қатнашчилари, узоқ йиллар таълим соҳасида муносиб меҳнат қилган фаҳрийлар ҳолидан хабар олди. Дастлаб Нарпай туманидаги 103 ёшли 2-жахон уруши қатнашчиси Норбек бобо Мардоновнинг хонадонида бўлди. Нуроний отахоннинг ҳолидан хабар олиниб касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари берилди. Кекса…
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида “Аёллар дафтари” тизими бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди
2021 йилнинг 3 май куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Марказий студиядан: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ишчи гуруҳи аъзолари, Касаба уюшмалари Федерацияси ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар мутасаддилари ҳамда масъул ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари раислари, ҳудудий студиялардан: Касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳар ҳамда вилоят кенгашлари раислари ва…






Spelling error report
The following text will be sent to our editors: