Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Ургут туманида жойлашган “Чорчинор” болалар соғломлаштириш оромгохида 12-июнь – “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган “Қишлоқ хўжалигида болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларидан фойдаланилишига йўл қуймаслик” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбир давомида, иқтидорли болалар иштирокида расм чизиш, расмлар кўргазмаси, спорт мусобақалари, спорт ва санъат соҳаларида юқори натижаларга қўлга киритиб келаётган шахслар билан учрашувлар ташкил этилди. Тадбирда оромгох ишчи ва хизматчи ходимлари, оромгохда дам олаётган…
Янги аср истеъдодлари – 2019 республика кўрик-танлови бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151 сонли қарорида берилган вазифалар ижроси юзасидан 2019 йил 25 май куни Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2018 йил 21 майдаги “Янги аср истеъдодлари – 2019” Республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 265-сонли буйруғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Ўзбекистон Бадиий академияси,…
Самарқандда “Спорт ойлиги” доирасида спорт мусобақаси бўлиб ўтди
Самарқанд шаҳридаги Спорт ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида жорий йилнинг 31 май -1июн кунлари вилоятимиздаги бошқарма, ташкилотларнинг раҳбар ва ходимлар ўртасида “Спорт ойлиги” доирасида эркаклар ўртасида мини-футбол, стол тенниси ва аёллар ўртасида бадминтон спорт тури бўйича мусобақалар ўтказилди. “Спорт ойлиги” доирасида спорт мусобақаларида бошқарма, ташкилотларнинг раҳбар ва ходимлари 18 та жамоага бўлинган ҳолда 240 нафар иштирокчилар қатнашди. Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида сўз олган, вилоят…
Самарқанд шаҳрида оммавий юриш хайрия марафони бўлиб ўтди
Бугун эрта тонгда Халқаро болалар куни муносабати билан Самарқанд шаҳрида оммавий юриш марафони бўлиб ўтди. Бу галги марафон хайрия марафони бўлиб, иштирокчилар вилоят мусиқали драма театри олдидаги майдондан Бўстонсарой, Мирзо Улуғбек кўчалари орқали “Динамо” стадионигача бўлган йўлни босиб ўтишди. Бу галги марафонда 30 мингдан ортиқ одам иштирок этди. Хайрия марафонидан тушган пуллар бемор ва ногиронлиги бўлган болаларни даволашга сарфланади.
МАВСУМ МАСЪУЛИЯТИ
У даҳилдор ҳар бир кишини бедорликка чорлайди. Таътил завқли, мазмунли, эсда қоларли бўлиши керак. Бу йилги дам олдириш мавсумининг бош шиори ана шундай. Вилоятдаги 23 та шаҳар ташқарисидаги оромгоҳларда бу жараёнга пухта тараддуд кўрилди. Ёзги дам олишни ташкил этиш мақсадларига 2 миллиард 969 миллион 758 минг сўм сарфланиши режалаштирилган. Касаба уюшмалари ва ҳомийлар кўмагида 21130 нафар меҳнаткашларнинг фарзандлари дам олдирилади. Бундан ташқари корхона ва ташкилотларда, касб ҳунар коллежларининг ўқувчилари учун…
Энг фаол ёш ишчи касб эгаси танловида Самарқандлик ёшлар ғолиб
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106 сонли “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқиб, мамлакатимизда мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонвий илм-фан ютуқларини, ўз касбини пухта ўзлаштирган баркамол авлодни вояга етказишга алоҳида эътибор бериб келинмокда. Хусусан, Ёшларнинг истеъдодини намоён қилиш, танланган касб ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизшларини кучайтириш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш ва рағбатлантириш, касбий маҳорати ва малакасини ошириш учун…
САМАРҚАНД ШАҲРИДА ОММАВИЙ ЮРИШ МАРАФОНИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги 6300-сонли баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолини жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4063-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида Самарқанд шаҳрида…
Самарқандда Гендер тенгликни таъминлашда касаба уюшмаларининг ўрни мавзусида ҳалқаро семинар бўлиб ўтди
Самарқандда “Хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи ва гендер тенгликни амалга оширишда касаба уюшмаларининг иштироки” мавзуида халқаро семинар бўлиб ўтди. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ўтказилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси масъул ходимлари, Халқаро меҳнат ташкилоти, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси, касаба уюшмалари умумконфедерацияси ҳамда хорижий давлатларнинг касаба уюшмалари ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Семинар кун тартибидан меҳнат соҳасида гендер тенгликни амалга оширишда касаба уюшмаларининг иштироки бўйича Ўзбекистон тажрибаси ҳақида маълумот…






Spelling error report
The following text will be sent to our editors: