Ходим йўлланма олиш учун ўзи ишлаб турган корхона, ташкилот ёки муассасанинг касаба уюшма қўмитасига ариза билан мурожаат қилиши зарур. Санаторий йўлланмалари корхона, ташкилот ёки муассасаларнинг касаба уюшма қўмиталари томонидан ишловчи ходимларга ижтимоий суғурта маблағи ҳамда касаба уюшмаси аъзолик бадаллари ҳисобидан икки йилда бир маротаба берилади. Шунингдек, касаба уюшмаси аъзолик бадаллари ҳисобидан санаторий ва дам олиш уйлари йўлланмалари ишчи-ходимларнинг оила-аъзолари (ота-онаси, турмуш ўртоғи ва фарзандлари)га ҳам берилиши мумкин. Касаба уюшма ташкилотлари…
Жамаотчилик назорати – вазифалар белгиланди
Самарқанд шаҳридаги “Имом Восе” маҳалласида бўлиб ўтган учрашувда маҳалла ҳаётига доир муҳим масалалар муҳокама этилди. Учрашувда 4-округ раҳбари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси С.Рафиқов белгиланган вазифалар ижросига тўхталди. Йиғиланларга Самарқандда бўлиб ўтадиган халқаро анжуманларга тайёгарлик, Хусусан, 2022 йилда ўтказиладиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишига тайргарлик борасида бажарилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди. Учрашувда “Имом Восе” маҳалла вакилларидан 78 нафар, ишчи гуруҳ аъзолари, шаҳар сувоқова, шаҳар газ,…
ХАЛҚАРО МЕЪЁРЛАРГА МОС
“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун лойиҳасида фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш имконияти кенгаймоқда. Амалдаги қонунда “ходимлар касаба уюшмасига бирлашиш ҳуқуқига эга” дейилган бўлса, лойиҳада бу конституциявий ҳуқуқ даражасида кенгайтирилиб, Ўзбекистон фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл фуқароларининг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқи кўзда тутилган. Бу халқаро ҳуқуқ тамойилларига мос келадиган меъёр. Шунингдек, амалдаги қонунга биноан касаба уюшмалари корхона ва ташкилотларда тузилиши белгиланган бўлса, янги таҳрирдаги қонунда эса барча иш ўринларида касаба…
ЭНГ МУҲИМ ЯНГИЛИКЛАР НИМАДА?
Ўз таркибига 14 та тармоқ касаба уюшмалари ва 3 минг 300 дан ортиқ башланғич ташкилотни бирлаштирган касаба уюшмалари ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялашда самарали натижаларга эришиб келаётганини таъкидлаш ўринлидир. Касаба уюшмалари тизими учун муҳим аҳамиятга эга бўлган янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси эса бу борадаги фаолият кўламини янада оширишга хизмат қилади. Амалдаги қонун касаба уюшмаларининг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилмаяпти, улар фаолиятининг шаффоф механизмлари ва кафолатлари таъминланмаяпти. Шу билан…
ДАВР ТАЛАБИ
Амалдаги “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқ ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларида яъни, 1992 йилда қабул қилинган, табиийки, у давр нуқтаи назаридан анча эскирганини эътироф этишга тўғри келади. Касаба уюшмалари тўғрисида сўз кетганда, биринчи навбатда, бошланғич ташкилотлар кўз олдимизга келади. Чунки бошланғич ташкилот тизимнинг пойдевори ҳисобланади. Бироқ уларни ташкил этиш масаласи амалдаги қонунда ўз ифодасини топмаган. Бошланғич касаба уюшма ташкилотини давлат томонидан руйхатдан ўтказишда қандай ҳужжатлар талаб қилинади?…
ДАХИЛДОРЛИК МУКАММАЛЛИК АСОСИ
Мамлакатимизда амалга оширилаётган шиддатли ислоҳатлар касаба уюшмалари фаолиятини ҳам жиддий ўзгартиришни таққозо этмоқда. Маълумки, жамоат ташкилоти фаолиятига оид қонун бугунги кунимиздан ортда қолаётганлиги яққол сезилиб қолди. Шу боис “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси мазкур талабни амалга ошириш нуқтаи назаридан ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Мазкур ҳужжат касаба уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш ва ходимлар манфаатдорлигини ҳимоя қилишда қандай ўрин тутади? Бугун кенг жамоатчилик шу хусусда фикр ва мулоҳазалари ўрганилмоқда. У.Ганиев
“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамада
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари ташаббуси билан «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу қонуннинг қабул қилинишидан кўзланган мақсад касаба уюшмаларининг жамоа бирлашмаси ташкилоти сифатида ишчи-ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш орқали жамиятни янада тараққий эттиришга хизмат қилишга эришишдир. Мазкур қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилмоқда. Соҳа мутахассислари, ҳуқуқшуносларни унинг муҳокамасида фаол иштирок этишга таклиф этамиз. Лойиҳа бўйича таклиф ва мулоҳазаларни samarqand@kasaba.uz электрон манзилига юборишингиз…
МУРОЖААТ ВА ИЖРО
Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашига 2019 йил ўтган 7 ойи давомида 160 та турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва фуқаролар томонидан мурожаатлар қабул қилинган, шундан ёзма 80 та, оғзаки 4 та, электрон орқали 54 та, шшонч телефони орқали 22 тани ташкил этади. Мазкур мурожаатларнинг натижаси бўйича тахлил қиладиган бўлсак иш юритувда 14 та, қаноатлантирилди 51 та, тушунтириш берилди 91 та, тегишлилигига кўра бошқа органга юборилди 2 та, кўрмай…






Spelling error report
The following text will be sent to our editors: