САФ КЕНГАЙИБ, ИШЛАР ЖОНЛАНАЯПДИ

Мехнат мухофазаси  Самарқанд вилоят матбуот уйида касаба уюшмалари VII Қурултойида белгилаб олинган вазифалар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, мамлакат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан тизим ташкилотлари кўмагида яратилаётган янги иш ўринлари таҳлилига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманни очган “Зарафшон” – “Самаркандские вестник” бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Фармон Тошев, касаба уюшмаларининг кенг қамровли фаолияти, иш берувчилар олдидаги мажбуриятларга қисқача тўхталиб ўтди.

Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Махмуд Бобоёров Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси, қуйи ташкилотлар фаолиятини жонлантириш, аъзо ташкилотлар сафини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишларга муфассал тўхталди. Эътироф этилганидек, кейинги бир йилда касаба уюшмалари сафига янгитдан 280 та ташкилот аъзо бўлиб кирди. Бу эса 37903 нафар ходимлар манфаатини ҳимоялаш, меҳнатини муҳофазалаш имконини яратди.

Таркибни кенгайтириш баробарида жойларда амал қилаётган жамоа шартномалари таъсирчанлигини оширишга ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Кейинги бир йилда жамоа шартномаларига қўшимча  20–35 тагача  имтиёз ва кафолатлар киритилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Қурултойида давлатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан туман ва шаҳарларда 25 тадан янги иш ўрни яратилишига кўмаклашиш ташаббуси ўртага ташланган эди. Вилоят касаба уюшмалари ҳам 409 янги иш ўринлари очишни режалаштирди. Айни чоғда 275 та иш ўринлари яратилиб, бир қатор ёшлар муқим иш ўринларига эга бўлишди.

Анжуманда тармоқ касаба уюшмалари республика кенгашларининг масъул ташкилотчилари, бирлашма кенгаши бўлим мудирлари ОАВ ходимларини жамоат ташкилотининг “Соғлом  она ва бола йили” давлат дастурининг бажарилиши борасида олиб борилаётган ишлар билан ҳам таништирди. Шу чоққача касаба уюшмалари томонидан 1111 та кам таъминланган оилалар, 152 нафар боқувчисини йўқотганлар, 400 нафардан ортиқ фарзанд тарбиясидаги аёлларга кўмак кўрсатилиб бир қатор имтиёзлар яратилди.

Тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email