
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг қуйи босқичи Самарқанд вилоятида ҳам муваффақиятли ташкил этилди. Корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган юзлаб ёшлар ўз билим ва касбий махоратларини яна бир карра синовдан ўтказишди.
Ўзбекистон ҳаво йўллари тизимидаги Самарқанд халқаро аэропорти маъмурияти ва бошланғич касаба уюшма ташкилоти томонидан ташкил этилган танловда мураккаб сохани танлаган бир қатор ёшлар иштирок этишди. Эътиборли жиҳати шундаки кейинги йилларда мазкур жамоа сафини ёшлар билан тўлдириш, ёш авиаторлар ва мутахасислар касб малакасини оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Тизимда меҳнат қилаётган 500 нафардан зиёд ходимларнинг 160 нафарини ёшлар ташкил этади.
– Мазкур танловда эзгу мақсадлар мужассам, – дейди Самарқанд халқаро аэропорти касаба уюшма ташкилоти раиси Зиё Жўраев. – Энди иш бошлаган ёшларимиз ташаббускорлиги, фаоллигини ошириш, уларнинг касбий маҳоратни шакллантириш, интилишларини қўллаб – қувватлаш орқали касбига меҳр уйғотишга ҳаракат қилинмоқда. Бу эса барчага манзур бўлаяпди.
Сохада хизмат қилаётган ёшлар ўртасидаги танловда Муҳайё Ҳамроева барча тенгқурларидан билим даражаси, касбий маҳорати ва дунё қараши билан алоҳида ажралиб туришини кўрсатди. Мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайати уни бир овоздан “Йилнинг энг фаол авиация ходими” эканлигини эътироф этди.

-Ўзбекистон иқтидорлар мамлакати , – дейди танловда иккинчи ўринни қўлга киритган Хасан Пўлатов. – Бизнинг изланишларимиз нафақат давлатимиз балки жамоат ташкилоти бўлмиш касаба уюшмалари томонидан ҳам рағбатлантириб келанётган мамнунмиз.
Танловнинг ғолиб ва совриндорларига касаба уюшмалари томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Матбуот хизмати