“ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ЁШ МУТАХАССИСИ” ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ

IMG_0103 “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”га мувофиқ жорий йилнинг 30 июн куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан бир қатор ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда турли тармоқларида меҳнат қилиб, ўз инновацион ғоя ва ишланмаларини илгари суриб келаётган энг фаол ва ташаббускор ёш мутахассислар, ёш олимлар иштирок этдилар.

Танловда таъкидланганидек, мамлакатимиз давлат мустақиллигига эришган дастлабки йилларданоқ ёшларга алоҳида эътибор қаратила бошланди. 1991 йилнинг ноябрида “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши, ёш авлодни тарбиялаш ва катта ҳаётга тайёрлаш, бунинг учун тегишли ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий шарт-шароитларни яратиш мустақил Ўзбекистон давлатининг устувор вазифаси этиб белгиланганлиги фикримизнинг яққол далилидир. Мана шу устувор вазифадан келиб чиқиб, юртимизда ёшлар ҳуқуқларини барча соҳаларда ҳимоя қилиш мақсадида тегишли ташкилий-ҳуқуқий асослар тўла шакллантирилди, ёшларимизни жисмонан ва маънан баркамол авлод этиб тарбиялаш борасидаги ислоҳотлар  бошқа соҳалар билан ўзаро чамбарчас боғланган ҳолда, тизимли ва босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг барча тадбирлар, йирик анжуманлардаги нутқларида ёшларга алоҳида эътибор қаратиб, ёшларимиз фаолияти, улар эришаётган ютуқлар ҳақида фахр ва ғурур билан сўзлашлари давлатимиз томонидан ёшларга кўрсатилаётган юксак ғамхўрликнинг яна бир ёрқин намунасидир.

IMG_0076

Бугун бошқа мамлакатлар тажрибасида учрамайдиган йўналиш – ёшларни баркамол авлод этиб тарбиялашда давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигининг йўлга қўйилиши ёш мутахассисларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида самарали натижаларга эришишнинг муҳим омилларидан бири бўлмоқда. Жумладан, республикамизда энг йирик жамоат ташкилоти бўлган касаба уюшмалари томонидан ҳам олий ва ўрта-махсус таълим мусасаларида таҳсил олаётган ўқувчи ва талабаларни, корхона, ташкилот, муасасаларда меҳнат қилаётган ёш мутахассисларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонунда ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш асосий қоидалардан бири эканлиги белгилаб қўйилган. Бундан келиб чиққан ҳолда Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Бу йилги танловда эса аввалги йиллардагидан ўз кўлами билан кескин фарқ қилади. Мазкур  танлов турли соҳаларда фаолият юритиб келаётган ёш мутахассислар, олим ва тадқиқотчилар қатнашди. Танлов доирасида ёш мутахассисларнинг инновацион ишланмалари кўргазмаси ташкил этилди.

“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси”   танловнинг 1-босқичи 450 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасаларда ўтказилиб, унда 2500 минг нафарга яқин, 2-босқичида шаҳар ва туманларда миқёсида ўтказилиб, 615 нафар, 3-вилоят босқичида 60 нафар ёш мутахассислар иштирок этдилар.

Танлов якунларига кўра қуйидаги «Энг фаол ёш озиқ-овқат саноати ходими», «Энг фаол ёш спорт мураббийи», «Энг фаол ёш шифокор», «Энг фаол ёш олим», «Энг фаол ёш транспортчи» номинациялар бўйича 1-2-3 ўринлар аниқланиб ташкилотчиларнинг диплом ва эсталик совғалари топширилди.

Матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email