Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашида ходимлар гимнастикасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Эндиликда белгиланган тавсиялар асосида ҳар куни оммавий гимнастика машғулотлари ташкил этилмоқда.
Бундан ташқари ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида стол теннис билан шуғулланиш имконияти ҳам яратилди, ходимлардан таркиб топган футбол жамоамиз корхона ва ташкилотлар ўртасида ташкил этилган мусобақаларда иштирок этиб келаётир.
Матбуот хизмати